Ўзбекистонда 2019 йилда четга қанча мева-сабзавотлар экспорт қилинди?
Бугунги кунда республикамизда етиштирилаётган 80 турдан ортиқ қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари дунёнинг 66 та мамлакатига экспорт қилинмоқда.
Ўзбекистон
Республикаси Президентининг 2019 йил 20 декабрдаги “Экспортга
кўмаклашиш ва уни рағбатлантиришни кучайтириш чора-тадбирлари тўғрисида”
ПҚ-4069-сонли қарорига мувофиқ 2019
йилда жами
1 млрд 553,4 млн. долларлик ёки 1,175 млн. тонна мева-сабзавот
маҳсулотларини экспорт қилиш топшириғи берилган.
Амалда тезкор маълумотларга кўра, 2019 йилда четга Ўзбекистон Республикасидан жами 1 млн. 419 минг 963 тонна (топшириққа нисбатан 120%) ёки қиймати 1 млрд. 249 млн. 631 минг АҚШ долларига (топшиириққа нисбатан 80%) тенг бўлган мева-сабзавот маҳсулотлари экспорт қилинди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва
томорқа ер эгалари кенгашининг етакчи мутахассиси, қишлоқ хўжалиги фанлари номзоди Ҳ.Ғиёсов