#LIVE O‘zLiDePнинг IX Съезди бошланди (+фото)
Бугун, 5 ноябрь куни Тошкент шаҳридаги “HYATT REGENCY TASHKENT” меҳмонхонаси мажлислар залида Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партиясининг IX Съезди бўлиб ўтмоқда. Таъкидлаш зарурки, съезд партиянинг олий раҳбар органи ҳисобланади ва унда сиёсий куч фаолиятига дахлдор ниҳоятда долзарб масалалар кўриб чиқилади, ўта муҳим қарорлар қабул қилинади.
O‘zLiDePнинг навбатдаги съездида партиянинг ўтган 5 йил мобайнидаги фаолияти сарҳисоб қилинади, яқин ва узоқ истиқболга мўлжалланган режалар ишлаб чиқилади, шунингдек, муҳим ижтимоий-сиёсий воқеа — бўлажак сайловларга тайёргарлик кўриш билан боғлиқ ишлар атрофлича муҳокама этилади ва кўрилган барча масалалар юзасидан қарорлар қабул қилиниши кўзда тутилган.
O‘zLiDeP матбуот хизмати
http://uzlidep.uz/news-of-party/5304