Мамлакатимиз шароитида инновацион ва саноат усулда қуён парваришлаш усуллари татбиқ этилади

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

Пойтахтимизда “Ўзбекистон шароитида инновацион ва саноат усулларида қуён етиштиришнинг афзалликларига бағишланган илмий-амалий халқаро семинар ўтказишди.

Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси, “Микрокредитбанк”АТБ ва Италия қуён етиштирувчилар ассоциацияси билан ҳамкорликда ташкил этилган тадбирда асосий эьтибор саноат усулда қуён етиштириш ва парваришлаш истиқболлари, эришилаётган натижалар ва соҳасидаги учраётган муаммоларни бартараф этиш йўлларига қаратилди.

Маълумотларга кўра, мамлакатимизда 507 мингдан ортиқ қуён парваришланаётган бўлиб бу рақам йил сайин ортмоқда. Ҳозирги кунга келиб қуёнчиликни айнан тери, гўшт, момиқ йўналишларини ривожлантириш ишлари олиб боришда юқори наслли қуён парваришланмоқда.

Тадбирда мутахассислар томонидан маҳаллий тадбиркорлик субъектлари вакилларига қуёнларни саноат усулида парвариш қилиш ва кўпайтириш юзасидан маълумот берилди. Хусусан замонавий қуён фермасини барпо этишда эътиборга олиш керак бўлган асосий омиллар мавжуд. Ҳаво намлиги ва ҳаво алмашинувини тартибга солувчи тизимни ҳисобга олган ҳолда ҳайвонларни қулай ташқи муҳит билан максимал даражада таъминлаш керак. Эски турдаги фермаларда таъминот ва эгзоз шамоллатиш тизимларининг этишмаслиги зарур микроиқлимни доимий равишда сақлаб туришга имкон бермади.

Шу туфайли фермер хўжалигини лойиҳалаш ва ундан кейинги қуришда бундай талабларнинг барчасига риоя қилиш энергия манбалари нархини янада пасайтиради. Хизмат кўрсатиш механизмларини оптималлаштириш билан бирга ҳайвонларнинг максимал маҳсулдорлигига эришади.

Замонавий қуён фермаларининг саноат миқёсида берадиган асосий афзалликлари қуйидагилардан иборат:

Мунтазам технологик жараёнларни автоматлаштириш ва ходимлар учун энг қулай иш шароитларини таъминлаш;

Ходимлар, машиналар, ускуналар ва ҳайвонларнинг керакциз ҳаракатлари бартараф этиладиган ишларни оқилона ташкил этиш; Қуёнларни кўпайтиришнинг турли хил модификациялари ва янги технологияларини жорий этиш учун кенг имкониятлар;

2019 йилнинг май ойида Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакилларининг Италия давлатига ташрифи уюштирилди, – дейди Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси раиси ўринбосари АброрАкбаров. – Ташриф давомида, Италия наслчилик ассоциацияси ва Ўзбекистон қуёнчилик агрофирмалари вакиллари ўртасида 550 бош зотдор она қуён олиб келиш тўғрисида келишувга эришилди. Ўзбекистон наслли қуён етиштирувчилар ассоциацияси кўмагида Ўрта Осиёда илк бор чет давлатдан алоҳида жиҳозланган қуён ташиш автомашинаси харид қилинди. Келгусида Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси тизимидаги Чорвачилик ва паррандачилик илмий-тадқиқот институти ҳузурида “Қуёнчилик селекцияси ва генетика маркази” ташкил қилиниши режалаштирилган.

Семинарда вилоятларда фаолият юритаётган фермер хўжаликлари раҳбарлари, қуён етиштириш билан шуғулланаётган тадбиркорлар соҳага оид ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олди.

http://www.xs.uz/uzkr/post/mamlakatimiz-sharoitida-innovatsion-va-sanoat-usulda-quyon-parvarishlash-usullari-tatbiq-etiladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram