Пискент тумани далаларида
Кеча 26 сентябрь куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раисининг биринчи ўринбосари О.Алимарданов бошчилигидаги бир гуруҳ мутаҳассислар Тошкент вилоятининг Пискент тумани далаларида бўлиб пахта теримида иштирок этаётган ҳамюртларимиз билан учрашди.
Туманнинг “Файз Голден Агро” фермер хўжалиги раҳбари – тадбиркор Жамшид Файзиев томонидан теримчиларга ва мавсум иштирокчиларига (пахта хом ашёсини қабул қилиб олувчилар, транспорт хизмати кўрсатувчилар ва бошқаларга) яратилган шарт-шароитлар ва теримга хақ тўлаш тизимидан теримчилар ҳурсандлигини билдиришди. Теримчиларнинг аксарияти фермер хўжалигининг ишчилари ва уларнинг қариндош-уруғлари ҳамда маҳалладошлари эканлиги ва улар юқори кайфият билан пахта йиғим теримида иштирок этаётганликларини гувоҳи бўлдик, дейди Кенгаш раисининг биринчи ўринбосари О.Алимардонов.
Кунлик терим ўртача 80-120 кг ни ташкил этаётганлиги, терилган пахта хом-ащёси учун теримчиларга кунма-кун тўлаб берилаётганлиги терим суръатини оширишга туртки бўлмоқда. Кунига 100 кг дан ортиқ пахта теришга эришган илғорларга ҳар куни мукофотлар берилаётганлиги, тушликда санъаткорлар иштирокида концерт ва байрамона ош дастурхони теримчиларни шижоатига-шижоат қўшаётганини қувонч билан гапирдилар.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши мутахассислари
З.Файзуллаев ва А.Абдукаримов