Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг рамзий байроғи бўлмаганлигини муносабати билан, ўзининг байроғини белгиланган тартибда яратиш мақсадида байроқнинг дизайни буйича конкурс эълон қилади.
Кенгашнинг байроғининг дизайнини ишлаб чиқиш истагини билдирганлар электрон почта info@uzfk.uz ва fermer@exat.uz орқали 23.09.2019 йилгача жўнатишлари мумкин.
Тегишли ички ишчи комиссия томонидан ишлаб чиқилган таклифлар ўрганиб чиқиб ғолиб танлаб олинади
Асос: Ўзбекистон Республикасининг “Нодавлат нотижорат ташкилотлари тўғрисида” Қонуннинг 19-моддаси.
Мазкур моддада нодавлат нотижорат ташкилоти ўзининг байроғи, эмблемаси, вимпели ва бошқа рамзий белгиларга эга бўлиши мумкинлиги кўрсатилган. Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари давлат рамзий белгиларига ўхшамаслиги керак.
Нодавлат нотижорат ташкилотининг рамзий белгилари уставга мувофиқ унинг раҳбар органи томонидан тасдиқланади ҳамда давлат рўйхатидан ўтказилиши керак.