Нотўғри вақтда истеъмол қилинганда зарар келтирувчи маҳсулотлар

Барча имкон қадар овқатланиш рационига эътибор беришга ҳаракат қилади. Аммо сифатли маҳсулот танаввул қиламан деб аксарият инсонлар уларнинг истеъмол қилиш вақтига эътибор бермайди. Егуликларни нотўғри вақтда истеъмол қилиш фойда эмас, аксинча зарар келтиради.

Озиқ маҳсулотларини танага фойдали бўлиши учун уларни тўғри истеъмол қилиш муҳим. Қуйида ўз вақтида танаввул қилиш лозим бўлган маҳсулотлар ҳақида маълумот берилади.

Банан

Кун бошида, нонуштада истеъмол қилинган банан энергия миқдорини пасайтиради. Тўғри, унда шакарнинг кўплиги боис аввалига одам ўзини кучга тўлгандек ҳис қилади. Аммо кейин бу қувват сусаяди. Очлик ва чарчоқ “ташриф буюради”. Шу сабаб бананни нонуштага, оч қоринга истеъмол қилиш тавсия этилмайди.

Қаҳва

Кўпчилик уйқудан уйғониши билан қаҳва ичишга одатланган. Аммо бу нотўғри! Чунки уйқудан уйғонгандан бир соат ўтиб инсон танасида кортизол деб номланган гормон ишлаб чиқарилади. Бу табиий жараённи қаҳвадаги кофеин бузади. Шу сабаб бу ичимликни сал кейинроқ ичган маъқул.

Ширинлик

Баъзилар тамадди қилиш учун шоколад, қандолатчилик маҳсулотларини ейишни хуш кўради. Бу маҳсулотлар қонда қанд миқдорининг тўсатдан ва вақтинча ошишига сабаб бўлади. Вақтинча ошган қанд бироз вақт ўтиб яна тушади. Оқибатда инсон ўзини асабий ва чарчагандай ҳис қила бошлайди. Ширинликларни овқатдан кейин десерт ўрнида истеъмол қилиш ўринли.

Ёнғоқ

Ақлий фаолият билан шуғулланувчилар вақти-вақти билан ёнғоқ еб ўтиришни одат қилиб олган. Тўғри, ёнғоқ жуда фойдали. Аммо уни ҳадеб истеъмол қилавериш ҳазм қилиш жараёни вақтини узайтиради, ухлашни қийинлаштиради. Яхшиси, ёнғоқни нонуштага ёки тамаддилар вақтида истеъмол қилган маъқул.

Гўшт

Гўшт оқсил ва B гуруҳи витаминларининг манбаидир. Аммо гўштли таомларни ухлашдан 3 соат олдин истеъмол қилган маъқул. Шу ҳолатда кечки овқат тери остида ёғ қаватларининг йиғилишига сабаб бўлмайди.

Гўштни нонуштага ҳам истеъмол қилиш тавсия этилмайди. Бу ҳолатда инсон кун бошидан ўз организмини зўриқтириб қўйган бўлади.

https://www.togri.uz/kr/lifestyle/notogri-vaqtda-istemolqilinganda-zarar-keltiruvchi–17969

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram