Қандай қилиб бир гектар ёнғоқдан учинчи йили 3 тонна ҳосил олиш мумкин?
Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилотининг (ФАО) инвестиция бўлими иқтисодчиси Андрей Ярмак ўзининг Фаcебукдаги саҳифасида АҚШга қилган саёҳати ва ёнғоқ боғларига ташриф буюрганидан олган таассуротлари билан ўртоқлашди. Мутахассис қуйидаги хулосаларга келди:
Ёнғоқ кўчатларини буташ – ёнғоқ боғи учун худди душмандек. Ҳа, тўғри эшитдингиз – ёнғоқ етиштириш бўйича дунёдаги етакчи университет бўлган UC Davis олимлари шундай хулосага келишди.
Олимларни ҳайрон қолдирган жиҳати, тажриба тариқасида буталанмасдан ўстирилган боғ, гектарига 3 тонна ёнғоқ ҳосил берди. Айтиб ўтиш жоизки, биринчи йили ёнғоқ кўчати энг катта новдаси қолдирилган ҳолда буталанганди холос.
Кейинчалик кўчатлар буталанмаганлиги сабабли, боғ тезда юқори ҳосил беришни бошлади – ушбу жараён интенсив шаклдаги буталадиган боғларга ўхшаб тез кечди. Аммо, энди ишчи кучига кўп маблағ сарфланмаганлиги сабабли харажатлар камайди. Чунки энди кўчатларни буташ учун қўл меҳнати шарт эмас. Ушбу ҳолатда сарфланган маблағларни тезроқ қайтарилишини таъминлайди.
Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларнинг таъкидлашича, совуқ кечалар ёнғоқдан юқори ҳосил олишга таъсир кўрсатади. Уларнинг фикрича, агар кечалари янада салқин бўлса, 7-8 тоннадан кўпроқ ҳосил олган бўлишарди.
Андрей Ярмакнинг кузатувларига кўра, кўплаб фермерлар ёнғоқни ерга қалин қилиб экишади. Ушбу ҳолат биринчи ўн йил ичида юқори маҳсулдорлик эвазига сарфланган маблағларни имкон қадар тезроқ қайтариш имконини беради. Лекин ушбу схема тавсия этилмайди, чунки бу 14-15 йилдан кейин муаммоларни келтириб чиқаради: зараркунандалар ва касалликларни назорат қилиш анча қийинлашади, ҳосилдорлик пасаяди.
Манба: https://east-fruit.com/article/kak-poluchit-3-tonny-orekha-s-gektara-na-tretiy-god-video