Раис ўринбосари хотин-қизлар меҳнатига чеклов қўйиш тарафдори

Раис ўринбосари хотин-қизлар меҳнатига чеклов қўйиш тарафдори

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжалиги ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари вазифасини вақтинча бажарувчи Абдушокир Раҳимов қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳамда томорқа ер майдонларида банд бўлган хотин-қизларни билим ва тажрибаларини яхшилаш борасида ўз фикрларини шундай баён этди. 

– Ҳозир нима кўп, иссиқхона кўп, – дейди А.Раҳимов. – Аҳолининг унга бўлган талаби юқорилиги боис “Томорқа хизматлари” жамияти ҳар бир хонадонга қуриб бермоқда. Оилаларнинг моддий манфаатдорлигини ошириш учун бу албатта, яхши. Бироқ иссиқхоналарда маҳсулотларни касалликлар ва зараркунандалардан ҳимоя қилиш учун кучли кимёвий дори воситаларидан фойдаланилади. Улар шу қадар кучлики, кўм-кўк помидорни икки кунда қизил рангга киритади. 

Кўп ҳолларда иссиқхонада ишлаш, дори сепиш хотин-қизлар чекига тушаётганига гувоҳ бўлмоқдамиз. Агарда инсон терисини бирор жойида тирналган ёки кесилган жароҳат бўлса, унга бу дориларнинг бир зарраси тушса ҳам оғир хасталикларни келтириб чиқариши мумкин. 

Афсуски, бизда хориждан кириб келаётган кимёвий дориларни таҳлил қиладиган лабораториялар мавжуд эмас. Бунинг устига иссиқхонага ҳеч қаердан шамол кирмайди. У ердаги бор микроблар ва кимёвий зарралар нафас ёки жароҳат орқали инсон танасига кириб боради. 

photo_2019-08-28_15-31-39.jpg

Шундай экан, хотин-қизларни кимёвий воситалар билан ишлашини мутлақо чеклаш керак. Бу дори воситаларини ўзининг махсус одамлари келиб сепиб берсин. Ушбу масалалар қонун лойиҳасида алоҳида белгилаб қўйилиши керак. 

Мазкур таклифлар Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг Аграр ва сув хўжалиги масалалари қўмитаси, ЎзЛиДеП Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси, партиянинг парламентдаги фракцияси ҳамда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳамкорликда ўтказган давра суҳбатида билдирилди. 

Унда “Қишлоқ хўжалик ўсимликларини зараркунандалар, касалликлар ва бегона ўтлардан ҳимоя қилишни такомиллаштириш масалалари муҳокама қилинди.  

Сайёра ШОЕВА,

ЎзА

http://uza.uz/oz/society/rais-rinbosari-khotin-izlar-me-natiga-cheklov-yish-tarafdori-28-08-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram