Навоийда кокос қипиқларида помидор етиштирилади
“Осиё сера Навоий” Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси томонидан Хатирчи туманида 10 гектарлик иссиқхона барпо этилди, деб хабар берди NavoiToday портали. Бу ерда кокос қипиқларида помидор етиштирилиб, маҳсулот 100 фоиз экспортга йўналтирилади. Корхонада бугунги кунда маҳаллий 100 нафар хотин-қиз иш олиб бормоқда.
-Лойиҳанинг умумий қиймати 7 миллион АҚШ доллари саналади,- дейди инвестор Меҳмет Болже ўғлу. – Биз ҳозирга қадар 5 миллион доллар сармоя киритдик. Ўзбекистон банкларидан эса 2 миллион АҚШ доллари кредит ажратилди. Юртингиз банк тизими, қолаверса, ҳукумат томонидан бизга катта кўмак кўрсатилмоқда.
Қайд этиш лозим, ушбу субъект тумандаги мазкур йўналишда – кокос қипиқларида помидор етиштирувчи иккинчи корхона саналади. “Агро гранд ҳаус” МЧЖ ҳам бугунги кунда туманда 1 гектар ерда айнан шу йўналишда иссиқхона ташкил этиб, маҳсулот етиштирмоқда.
http://xs.uz/uzkr/post/navoijda-kokos-qipiqlarida-pomidor-etishtiriladi