Фермерларга аталган дала мактаблари

Фермерларга аталган дала мактаблари

Бунда деҳқон ёки фермер янгиликларни пассив қабул қилувчи эмас, балки фаол иштирокчи бўлиши кутилмоқда. 

– Тайванда ўқиган йилларим Ўзбекистондан борган бир йигит билан танишганман, –дейди халқаро эксперт, фермер дала мактаблари бўйича халқаро мутахассис Ратна Кумар Жа. – У юртингиз ҳақида жуда кўп нарсаларни сўзлаб берган. Ўзбекистонга келганимдан жуда хурсанд бўлдим. Биз фермерлар учун дала мактаблари ташкил этиш лойиҳасини амалга оширмоқчимиз. Дала мактаблари Осиё, Африка, ва Лотин Америкаси мамлакатларида мулкдорларни ўқитиш, кузатиш, тадқиқот ва коммуникация қобилиятини кучайтиришга хизмат қилади. Бунда маҳаллий эҳтиёжлар ва шароитлар инобатга олинади. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашида ФАО билан ҳамкорликда ўтказилаётган Ўзбекистонда табиат манбаларини интеграллашган бошқаруви мавзусида семинар тренингда бир гуруҳ фермерлар ва халқаро экспертлар иштирок этмоқда. Мутахассислар бу мактаблар бир вақтнинг ўзида 25-30 нафар фермерни далаларда учрашувлар ўтказиш орқали уларнинг тажрибасини оширишга хизмат қилишини таъкидлашмоқда. 

– Фермерлар бир ҳафта ўсимликларни етиштиришни муҳокама қилса, кейингисида зайтун парвариши ҳақида суҳбатлашиб, тажриба алмашиши мумкин, – дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши вакили Мирзоҳид Йўлдошев. – Бир ойда бир марта дала йиғилиб, экинчилик, паррандачилик масалалари муҳокама қилиниши мумкин. Агро, экотизм таҳлилини ўтказиш бир вақтнинг ўзида даладаги муаммоларни ҳал қилишда жамоавий ҳаракат қилиш ва қарор қабул қилишда қўл келади Шунингдек, фермерлар касбдошларининг тажрибасидан фойдаланиш имкониятига ҳам эга бўлади.  

Фермерларнинг дала мактабларида ўқув дастури мослашувчан бўлиб, у майдон шароити ва мавсумга қараб ўзгаради. Шунинг учун мулкдорлар даладаги вазиятни ўрганишлари ва ўрганиб олганларини амалда қўллашлари мумкин.

Сайёра ШОЕВА, ЎзА

http://uza.uz/oz/society/fermerlarga-atalgan-dala-maktablari-18-07-2019

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram