Актам Ҳаитов Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раислигига расман сайланди
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг III конференцияси видеомулоқот тарзида ўтказилди, деб хабар бермоқда ЎзА. Унда ҳудудлардан мингга яқин вакиллар ва турли ташкилотлар раҳбарлари иштирок этди.
Ҳозирга қадар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси вазифасини бажариб келган Актам Аҳмадович Ҳаитов раис лавозимига сайланди.
Раиснинг биринчи ўринбосари этиб Жаҳонгир Бахтиёрович Пўлатов сайланди. Раис ўринбосари этиб Фарҳод Исроилович Набижонов, Фахриддин Неъматуллаевич Кушанов сайланди.
Шунингдек, ҳозирга қадар вилоят кенгашларида вазифасини бажарувчи бўлиб фаолият юритиб келаётган раисларнинг ҳаммаси овоз бериш йўли билан ўз вазифасига сайланди. Энди уларга нисбатан вазифасини бажарувчи ибораси қўлланмайди.
Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг видеомулоқот тарзида ўтказилган III конференциясида Ўзбекистон Республикаси бош вазирининг маслаҳатчиси Аброл Жабборович Ваҳобов иштирок этди.
Актам Ҳаитов 2018 йилнинг мартида президент Шавкат Мирзиёев томонидан танқидга учраб, апрель ойида ишдан олинган ва Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси лавозимида иш бошлаганди.