Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги лойиҳа ишга туширилди

23 апрель куни Ўзбекистонда чорвачиликни ривожлантириш бўйича янги беш йиллик лойиҳанинг очилиш маросими бўлиб ўтди. Лойиҳа Европа иттифоқи (15 млн. евро) ва Жаҳон банки (150 млн. АҚШ доллари) томонидан молиялаштирилади ва самарасизлик, кичик фермерлар учун молия ва бозорга кириш чекловлари, турли манфаатдор томонлар ўртасида муносабатлар мувофиқлаштириш даражаси, қиймат занжирини самарасиз бошқариш, сифатли тиббий хизматларининг етишмаслиги ҳамда тадқиқот муассасалари учун етарли бўлмаган ресурслар каби чорвачилик соҳасидаги асосий муаммоларни ҳал этишга қаратилган. 

Қишлоқ хўжалиги вазирлиги хабарида айтилишича, Ўзбекистонда чорвачилик маҳсулотларининг 90 фоизи кичик фермер хўжаликларига боғлиқлиги қайд этилди: кичик фермерларнинг кўпчилиги паст даражадаги ҳосилдорлик, бозорлар ва юқори қиймат занжирларига қўшилиш учун заиф алоқалар мавжудлиги билан тавсифланади.

Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги 

Фермерлар деҳқончиликнинг ерларининг 15 фоиздан камроғига эгалик қилсалар ҳам, чорвачиликда уларнинг улуши ишлаб чиқаришнинг 90 фоиздан ортиғигача кўпайди. Фермерларга 94% йирик қорамол ва 63% паррандалар тегишли. Кичик фермерларнинг аксарияти уй хўжаликларининг эҳтиёжларидан ортиқча товар даромадларини деярли ишлаб чиқармаганлигини ҳисобга олсак, унумдорлик пастлигича қолмоқда. Шу билан бирга, 4.7 миллион кичик фермерлар чорвачиликка ўз эҳтиёжларини қондириш учун таянади.

Лойиҳа, савдо қиймат занжирларида иштирок этадиган кичик фермерларнинг сонини кўпайтириш, ҳосилдорлик ва ишлаб чиқаришни ошириш, шунингдек, фойда ва барқарор даромадларни кўпайтириш орқали тармоқ самарадорлигини оширишга хизмат қилади. 

«Фурсатдан фойдаланиб, Европа иттифоқи ва Жаҳон банки делегациясига қишлоқ хўжалиги соҳасини ривожлантиришга қаратилган саъй-ҳаракатлар ҳамда доимий равишда кўрсатилаётган ёрдам учун миннатдорчилигимни билдирмоқчиман. Бу Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва Вазирликлари томонидан юксак баҳоланмоқда», – дея таъкидлади Ўзбекистон Республикаси қишлоқ хўжалиги вазири Жамшид Хўжаев.

Бундан ташқари, лойиҳа фермер ва қиймат занжирининг иқтисодий операторлари учун тижорат банклари орқали имтиёзли кредит шартлари асосида кредит линиялари билан қўллаб-қувватланадиган энг яхши амалиётларни тарқатади. Бундан ташқари, лойиҳа қиймат занжири иштирокчилари ўртасида самарали ҳамкорликни йўлга қўйишга ёрдам беради (ишлаб чиқарувчилар, харидорлар ва хизмат кўрсатувчиларни техник кўмак грантлари, кенгайтириш хизматлари ва қўшимча инвестициялар орқали)

«Ушбу лойиҳа давлат хўжалик органларининг салоҳиятини ошириш, давлат хизматларини ислоҳ қилишни қўллаб-қувватлаш, тадқиқотларни ўтказиш, ветеринария хизматлари ва қийматлар тизимини ривожлантиришга қаратилади. Хусусан, Европа иттифоқи гранти кичик ишлаб чиқарувчилар учун молиялаштириш имкониятини таъминлаш, кичик фермерларнинг самарадорлигини ошириш ва бозор иштирокини кенгайтиришга ёрдам беради», – деди Европа иттифоқининг Ўзбекистон Республикасидаги делегацияси раҳбари Эдуардс Стипрайс.

Жаҳон банки кредитлари ветеринария хизматларини қўллаб-қувватлаш, мамлакатнинг барча ҳудудларида чорвачиликка ишловчи капитал ва инвестицияларни молиялаштириш учун сарфланади.

https://kun.uz/news/2019/04/24/ozbekistonda-chorvachilikni-rivojlantirish-boyicha-yangi-loyiha-ishga-tushirildi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram