“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан”
Юртимизнинг ҳар бир ҳудудида оммавий – умуммиллий китобхонлик тадбирлари ўтказилмоқда. Мамлакатимиз Президентининг ташаббуси билан бошланган бу тадбирнинг асл мазмуни келажак авлодни комил инсонлар қилиб тарбиялашда барчамизнинг масъул эканлигимизни англатишга йўналтирилгани билан аҳамиятлидир.
“Қадрдон мактабимга китоб совға қиламан” номи билан ўтказилаётган бу тадбирда юртимизнинг барча зиёлилари фаол иштирок этмоқда. Хусусан, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси в.б. А.Хаитов ҳам ушбу ташаббусга қўшилган ҳолда, ўзи таълим олган Қашқадарё вилоятининг Китоб туманидаги 37-мактабга китоблар тўпламини совға қилди.
Бу китоблар орасида жаҳон мумтоз адабиёти, миллий адабиётимиз дурдоналари билан биргаликда ёшларнинг дунёқарашини шакллантириш, ривожлантиришга хизмат қилувчи илмий адабиётлар, энциклопедиялар, шунингдек, саргузашт асарлар ҳам ўрин олган.
http://uza.uz/oz/education/-adrdon-maktabimga-kitob-sov-a-ilaman-22-04-2019