МИБ қорақалпоғистонлик фермернинг 110 млн. сўмдан ортиқ қарзини ундириб берди

МИБ қорақалпоғистонлик фермернинг 110 млн. сўмдан ортиқ қарзини ундириб берди

Мажбурий ижро бюроси Қорақалпоғистон Республикаси бошқармаси Беруний туман бўлимига Беруний туманлараро иқтисодий судининг “Беруний пахта тозалаш” акциядорлик жамиятидан даъвогар “Чинор Мадина” фермер хўжалиги фойдасига 112,6 млн. сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ҳал қилув қарори ижро қилиш учун келиб тушган. 

Давлат ижрочисининг олиб борилган сайи ҳаракатлар натижасида суд қарорининг ижроси таъминланди ҳамда фермер хўжалигига қарздорлик ундирилиб берилди. 

Хусусан, ижро иш юритуви қўзғатилиб, қарор нусхалари томонларга юборилган ва ихтиёрий равишда қарорнинг ижросини таъминлаш учун 15 кунлик муддат берилган. 

Белгиланган муддатда суд қарорининг ижроси таъминланмаганлиги сабабли, қарздор “Беруний пахта тозалаш” АЖга қарашли қишлоқ врачлик пункти эски биноси тегишли тартибда хатловга олиниб, баҳолаш ташкилоти томонидан ушбу кўчмас мулк объекти 110 млн. 729 минг сўмга бахоланган ҳамда электрон онлайн-аукцион савдосига қўйилган. 

Натижада, сотувдан тушган пул маблағлари ҳисобидан даъвогар “Чинор Мадина” фермер хўжалиги ҳисоб рақамига 112 млн. 683 минг сўм ўтказилди.

http://uza.uz/oz/society/mib-ora-alpo-istonlik-fermerning-110-mln-dan-orti-arzini-und-14-04-2019?sphrase_id=2908453

ЎзА

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram