Мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликлари хатловдан ўтказилади

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасида боғдорчилик ва иссиқхона хўжалигини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорни имзолади.

Ҳужжат билан Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши билан биргаликда бир ой муддатда мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларнинг сув тежовчи технологияларни жорий қилишга кетган сарф-харажатларини қоплаш тўғрисидаги низом лойиҳасини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритади.

Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

а) 2019 йил 1 августга қадар мавжуд мевали боғлар ва иссиқхона хўжаликларини ҳар бир фермер хўжалиги, қишлоқ хўжалиги корхонаси кесимида яроқсиз ва иқтисодий жиҳатдан самарасиз боғлар ва иссиқхона хўжаликларини аниқлаш нуқтаи назаридан хатловдан ўтказади ва иқтисодий самарадор янги боғлар ва иссиқхона хўжаликларини барпо этиш бўйича таклифлар киритади;

б) 2019 йил 1 сентябрга қадар:

кейинчалик мева маҳсулотлари ишлаб чиқарувчиларига тавсиялар бериб бориш мақсадида мевали кўчатларнинг юқори ҳосилли навларини танлаб олиш ва уларни етиштиришнинг ҳудудий чегараларини аниқлаш нуқтаи назаридан табиий-қишлоқ хўжалиги бўйича районлаштиришни амалга оширади;

ишлаб чиқарувчи, ер участкаси, боғларнинг ҳолати, навлар, барпо қилинган вақти ва бошқа кўрсаткичларни ўз ичига олган боғ плантациялари ва иссиқхона хўжаликларининг ягона электрон реестрини шакллантиради.

Ўзбекистон Республикаси Давлат геология ва минерал ресурслар қўмитаси 2020 йил 1 январга қадар муддатда ўзлаштирилмаган ерларда ер ости сув ресурсларининг мавжудлиги ва уларнинг қишлоқ хўжалигида фойдаланишга яроқлилигига алоҳида эътибор қаратиб, мавжуд ер ости сув ресурсларининг миқдори ва сифати тўғрисидаги маълумотларни кўрсатган ҳолда ер ости сувлари хариталарини ишлаб чиқади.

https://kun.uz/news/2019/03/22/mevali-boglar-va-issiqxona-xojaliklari-xatlovdan-otkaziladi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram