Тадбиркорлик фаолиятидаги имтиёзлар

Президент томонидан 2026 йил 26 май куни имзоланган ПФ-100-сонли Фармон билан Ўзбекистонда кичик тадбиркорлик субъектларини қўллаб-қувватлашнинг янги тизими жорий этилмоқда.
Ҳужжатда белгиланган энг муҳим янгиликлар:
Солиқ чегараси узайтирилди: Кичик бизнес учун умумий солиқ тизимига (ҚҚС ва фойда солиғи) ўтишнинг йиллик айланма чегараси БҲМнинг 12 000 баравари этиб белгиланди. Бу тадбиркорларга қарийб 5 миллиард сўмлик айланмагача соддалаштирилган тартибда қолиш имконини беради.
Ресторан ва кафеларга ҚҚС қайтарилади: Умумий овқатланиш корхоналарига нақд пулсиз тушумлар улушидан қатъи назар, тўланган ҚҚС суммасининг 40 фоизи субсидия (кэшбек) сифатида қайтариб берилади.
Нақд пулда ҳисоб-китобга рухсат: Меҳмонхона ва умумий овқатланиш объектларида алкоголь ва тамаки маҳсулотларини нақд пул воситасида сотишга қўйилган чекловлар бекор қилинди.
Ижара ставкалари эркинлаштирилди: 2027 йил 1 январдан бошлаб Тошкент шаҳридан ташқари барча ҳудудларда майдони 1 000 кв.метрдан ортиқ бўлган жойларни ижарага беришда солиқ солиш учун белгиланган энг кам ижара ставкалари қўлланилмайди.
✍️ admin
