Тошлоқлик Жамолиддин Мирзамов томорқасидан йилига 100 миллион сўмдан ортиқ даромад олмоқда

Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида томорқадан унумли фойдаланиб, мўмай даромад топаётган оилалар жуда кўпчиликни ташкил этади.

“Бесаранг” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида истиқомат қилувчи Жамолиддин Мирзамовлар оиласи ана шундай томорқачилар сирасига киради.

Бу оила аъзолари деҳқончиликда ўзига хос тажрибага эга ва хонадонидаги 5 сотих ердан бир йилда 4 марта ҳосил олади. Жорий йил бошида томорқасига қовун экиб, илк ҳосилдан 15 миллион сўм даромад олди. Ҳозирда павлония кўчатларини етиштириш учун экилган ниҳоллар парвариши авжида. Кўчатлар тайёр бўлгач, харидорлар хонадоннинг ўзида харид қилиб кетишади. Кўчатлар қатор орасида помидор, бодринг, булғор қалампири етиштиради. Июль ойи охирида сабзи, шолғом, карам ва бошқа сабзавотлар парваришлаб, қиши билан сотади.

— Томорқанинг ҳар қаричидан унумли фойдаланган одам кам бўлмайди,—дейди Ж. Мирзамов. — Масалан, биз йилига ўртача 100 миллион сўм даромад топяпмиз. Шу боис оиламиз тўкис, муҳими қишин-ёзин даромад манбаимиз бор.

Яқинда оила аъзолари ўзаро маслаҳатлашиб, асаларичилик фаолиятини ҳам йўлга қўйишди. Шу мақсадда банкдан 33 миллион сўм имтиёзли кредит ажратилгач, 150 та асалари оиласи сотиб олинди ва биринчи ҳосилнинг ўзидан ичики бозорга 35 миллион сўмлик асал етказиб берилди.

                                                                          Ботир МАДИЁРОВ, “Халқ сўзи”.

https://xs.uz/uzkr/post/toshloqlik-zhamoliddin-mirzamov-tomorqasidan-jiliga-100-million-somdan-ortiq-daromad-olmoqda

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram