Фарғона пахтачилигида ўзига хос тажриба мактаби яратган ёзёвонлик фермер

ФОТОРЕПОРТАЖ

Фарғона вилояти миқёсида ўтказилаётган қишлоқ хўжалигига оид катта-кичик тадбирларда Ёзёвон туманидаги “Мезон” фермер хўжалигининг фаолияти кўп бор тилга олиниб, уларнинг пахтачилик борасидаги самарали тажрибасини оммавийлаштириш тавсия этилмоқда.    

Таъкидлаш жоиз, ўтган йилнинг кузида “Мезон” фермер хўжалиги пахтакорлари биринчи теримдаёқ 334 тонна ҳосил йиғиб олиб, шартномада белгиланган  режани 120 фоиздан ошириб бажарган. 62 гектар пахта майдонидаги ҳосилдорлик ҳар бир гектар ҳисобига 52 центнердан тўғри келган.

– Аввалги деҳқончилик мавсумларида биринчи теримда нари борса 20-25 центнердан ҳосил олар эдик, – дейди фермер хўжалиги раҳбари Воҳиджон Обидов. – Бордию ҳосилдорлик 30 центнерга етиб қолса, хурсандчилигимиздан бошимиз кўкка етарди. Тажрибалар ўз самарасини бераётгани боис ҳосилдорликни 50 центнердан ошириш  биз учун одатий кўрсаткичга айланди.  Икки йилдирки, ҳар бир гектар пахта майдонида 240-250 минг дона кўчатни қолдиряпмиз. Бизнинг дала юмушларимизда ғўзани ягоналаш, чеканка қилиш тадбирлари амалга оширилмайди. Албатта, ғўзаларни баравж ривожланишида, бўйи ўсиб кетишини олдини олишда ушбу тадбирларнинг ҳам  аҳамияти катта. Лекин, биз ўзимизнинг кўп йиллик тажрибамиз асосида бор эътиборимизни кўсаклар сонининг кўплигига эмас, балки чаноқлардаги ҳосилнинг  вазнини оширишга қаратганмиз.

Фермер хўжалиги иш юритувчиси, суяги далада қотган  деҳқон Аҳмаджон Эргашев “Мезон”нинг машҳур бўлиб кетишига асос бўлган тажрибалари ҳақида шундай  тушунтириш берди.

– Фермер хўжалигимиз раҳбари Воҳиджон илмли ва ташаббускор, янгиликка интилувчан инсон, – дейди у. – Бундан 4 йил олдин у “Пахта майдонларидаги кўчатлар сонини кўпайтирсак, самара берармикан?”, деб сўраб қолди. Мен унинг таклифини қўллаб-қувватладим. Кечагидек эсимда, ўшанда таваккалчиликка бориб 10 сотих пахта майдонида ягоналаш ва чеканка тадбирларини амалга оширмадик. Натижа эса, биз кутганимиздан ҳам яхши бўлди.  Бир қараганда жуда оддий, лекин ҳосилдорлик ошишида катта аҳамият касб этаётган бу “кашфиётимизни” тасарруфимиздаги барча пахта майдонларида қўллаб барака топяпмиз.  

Йилдан-йилга пахта ҳосилдорлигини ошириб бораётган фермер хўжалигининг иқтисодий аҳволи ҳам юксалиб бормоқда. Ўтган йили ҳар бир гектар пахта майдонидан 22 миллион сўмдан соф даромад олинди. Бу албатта, хўжаликни моддий-техника базаси янада мустаҳкамланишига ҳамда ишчиларнинг моддий манфаатдорлиги ошишига хизмат қилмоқда. Фермер хўжалиги ҳудудида яшовчи 15 та ижтимоий ёрдамга муҳтож оилага  моддий ёрдам ажратилиб борилаётгани ҳам эътиборга лойиқ.

Фарғона пахтачилигида ўзига хос тажриба мактаби яратган ёзёвонлик фермер

Фото:Muqimjon Qodirov

1 / 10

Ўз тасарруфидаги экин майдонларининг  ҳолатини беш қўлдек билган, кузги шудгор, яхоб бериш, маҳаллий ўғит жамғариш, ернинг ҳолатига мос уруғ танлаш, мутахассислар тавсия қилган даражада ғўзани озиқлантириш, қатор ораларига ўз вақтида сифатли ишлов бериш каби агротехник тадбирлар мўл ҳосил гарови, албатта. Лекин, барча соҳаларда бўлгани каби  пахтачиликда ҳам эски кўникмалар қолипидан чиқиб, янгиликка интилган инсонларга  омад ёр бўлиши муқаррар эканлиги “Мезон” фермер хўжалиги фаолияти мисолида ўзининг ёрқин ифодасини топганига гувоҳ бўлдик.

Айни пайтда фермер хўжаликнинг 70 гектар майдонида ғалла ўрими қизғин паллага кирган.

Муқимжон ҚОДИРОВ (сурат), ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/fargona-paxtachiligida-oziga-xos-tazhriba-maktabi-yaratgan-yozyovonlik-fermer_492461

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram