Томорқа ер эгалари қўллаб-қуватланмоқда

Томорқачилик фаолиятини янада қўллаб-қувватлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарори билан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида жамғарма ташкил этилди.

Бугунги кунда Жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖ, қишлоқ хўжалиги кооперативлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Бундан ташқари, кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, соҳада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек, қишлоқ хўжалигида янги самарали технологияларни жорий қилишга ҳам кўмаклашилмоқда.

Шунингдек, Жамғарма қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишда ҳам иштирок этаётир. Жамғарма томонидан ўтган 4 йил давомида 46 мингдан ортиқ томорқа ер эгалари ва тадбиркорлар жами 1 триллион 231 миллиард сўмдан ортиқ молиявий қўллаб-қувватланган бўлса, биргина жорий йилнинг дастлабки 9 ойида 14 минг 800 дан ортиқ ташаббускорларга 459 миллиард сўм маблағ имтиёзли кредит сифатида ажратилган. 

Томорқа ер эгаларига ажратилган маблағлар эвазига 4546 та хонадонда жами 81,6 гектар майдонда иссиқхона ташкил этилди, 6448 та хонадонда 62800 дан ортиқ зотдор қўй, яна 1174 та хонадонда эса 3804 та қорамол, 2200 та хонадонда 425 мингдан ортиқ зотдор парранда, 620 та хонадонда 11200 дан ортиқ асалари уялари, 212 та хонадонда 10,9 минг дан ортиқ қуён, 415 та фуқаро томонидан салкам 700 та мотокультиватор сотиб олинган. 

Шунингдек, 865 нафар томорқа ер эгаси томонидан 19,5 миллиард сўмлик кўчат ва уруғлар сотиб олинган бўлса, 145 нафар томорқа ер эгаси боғ ва токзор ташкил этиш учун 3,6 миллиард сўмлик кредит олган. Амалга оширилган ишлар натижасида жорий йилда жами 14 мингдан ортиқ янги доимий ва мавсумий иш ўринлари яратилган.

Мақсадимиз, юртимизда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва бу орқали хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдир.



Маъруфжон Ўрозов,
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси бош мутахассиси.
ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/tomorqa-er-egalari-qollab-quvatlanmoqda_414637

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram