O'zbekiston|13/10/2026, 06:55
🏅 «ИЛҒОР ФЕРМЕР» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНАДИГАН ФЕРМЕРЛАР РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ

🏅 «ИЛҒОР ФЕРМЕР» КЎКРАК НИШОНИ БИЛАН МУКОФОТЛАНАДИГАН ФЕРМЕРЛАР РЎЙХАТИ ТАСДИҚЛАНДИ
🌿 Ўзбекистон фермерлари кенгаши Раёсатининг 2026 йил 2 октябрдаги 26/5-сонли йиғилиш қарори билан «Илғор фермер» кўкрак нишони билан мукофотланадиган фермер хўжаликлари раҳбарлари рўйхати тасдиқланди.
Мазкур мукофот фермерларнинг фидокорона меҳнатини эътироф этиш, қишлоқ хўжалиги соҳасидаги ташаббусларини рағбатлантириш ҳамда илғор тажрибаларни кенг тарғиб қилишда муҳим аҳамият касб этади.
«Илғор фермер» кўкрак нишонига муносиб кўрилган барча фермер хўжаликлари раҳбарларини самимий табриклаймиз!
✍️ UZFKuser
