Ҳуқуқий ҳимоя кучайтирилади 

➡️ Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 10 октябрдаги ПҚ-3318-сонли қарорига асосан Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш вазифаси юклатилган.

 ➡️ Адлия вазирлиги ва Кенгаш фермерлар ҳуқуқий ҳимоясини кучайтириш мақсадида жорий йилнинг 29-30 ноябрь ва 1 декабрь кунлари Адлия вазирлигининг Юристлар малакасини ошириш марказида Қорақалпоғистон Республикаси ва вилоят фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашларининг Юридик бўлим бошлиқлари учун малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

➡️ Малака оширишда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси қўмита раиси Ж.Ширинов, Ғиждувон туман туманлараро иқтисодий ишлар бўйича судьяси М.Саидов, Халқаро молия корпорацияси юрисконсульти Н.Жўраев, Бош ҳуқуқшунос Ч.Қодиров, юридик фанлар номзоди М.Насуллаев, катта ўқитувчиси Ж.Муротов, Солиқ мактаби ўқитувчиси, солиқ эксперти А.Мамадалиевлар, профессор Д.Рахимов ва бошқа олимлар, тажрибали амалиётчилар таклиф этилди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram