Эзгу мақсадларимиз тараққиётга хизмат қилади
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси Сиёсий Кенгаши Ижроия қўмитаси раиси, Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси раҳбари Актам ХАИТОВ билан суҳбат
– Актам Аҳмадович, аввало, 2003 йилнинг 15 ноябрида ташкил этилган, бугун Сизетакчилик қилаётган Тадбиркорлар ваишбилармонлар ҳаракати – ЎзбекистонЛиберал-демократик партияси ташкилтопганининг йигирма йиллик қутлуғ санасимуносабати билан ушбу сиёсий кучнингбарча аъзолари, хайрихоҳларини самимийқутлаймиз!
– Ташаккур.
– Бугун ана шу ўтган салмоқли давр сарҳисоб этиляпти. Тўғрими?
– Албатта, табиийки, йигирма йил тарих саҳифаси учун арзимас туюлар, лекин бизнинг партиямиз учун ўзига хос тарихий синовлар даври бўлгани боис ғоят қадрлидир. Эслайлик, 2000 йилларнинг бошларида мамлакатимизда жамият ҳаётини эркинлаштириш ва мураккаб сиёсий тизимни ислоҳ қилишдек жиддий бир босқич ҳукм сурар эди.
Айнан шундай пайтда сиёсий саҳнага ҳар қандай эркин жамиятнинг таянч бўғини бўлмиш ўрта, яъни мулкдорлар қатлами манфаатлари, ҳақ-ҳуқуқларини ифодаловчи ва керак бўлса ҳимоя қилувчи сиёсий кучнинг кириб келиши замон тақозоси эди.
O‘zLiDePнинг 2003 йил 15 ноябрь куни бўлиб ўтган тарихий таъсис съезди Ўзбекистонда ана шундай партия сиёсий майдонга кириб келганини кенг жамоатчиликка эълон қилди.
O‘zLiDePнинг дастурий мақсадлари Президентимиз раҳбарлигида олиб борилаётган, бутун мазмун-моҳиятини “Инсон қадри учун” деган юксак ғоя ташкил қилаётган туб ислоҳотларга тамомила мос ва ҳамоҳанглиги ҳамда уларни изчиллик билан амалга ошираётганимиз юксак ишончни оқлашга интилаётганимизни исботлайди деб ўйлайман.
– Яна ортга, бундан 20 йил аввалги O‘zLiDeP тарихига назар ташлайдиган бўлсак, унингнафақат ташкил этилиш даври, балкишаклланиш ва ривожланиш жараёнлари ҳамосон, силлиқ кечмаганини кўрамиз.
– Албатта, ўтган йиллар бирма-бир таҳлил этиладиган бўлса, ана шу даврнинг ҳар бир босқичи халқимиз ва мамлакатимиз ҳаётидаги энг муҳим сиёсий воқеликлар билан боғлиқ ҳолда кечганини кўришимиз мумкин. Энг муҳими, O‘zLiDeP мамлакат тараққиёти, халқимиз ва юртимиз манфаатларига бевосита дахлдор бўлган муҳим ҳаётий масалалар, дастур ва лойиҳалар билан сиёсий саҳнага чиқа олди. Бу партиянинг ҳар доим давлат манфаатларидан келиб чиқиб, халқ дарди билан, ўз электорати талаб ва эҳтиёжлари билан яшаганини кўрсатади. Бунинг исботини партиянинг ўтган йигирма йил давомида барча сайловларда муваффақиятли иштирок этганлиги билан изоҳлаш мумкин.
Яна бир эътиборли жиҳати, Ўзбекистон сиёсий ҳаётида етакчилик мақомига эришган партиямиз ўтган йиллар давомида ўз фракцияси орқали мамлакатда амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотларнинг ҳуқуқий базасини такомиллаштиришда, халқ депутатлари вилоят ва туман кенгашларидаги гуруҳлари орқали ҳудудларни ривожлантириш борасида қабул қилинаётган дастурларнинг тўлақонли ижросини таъминлашда ҳам фаол иштирок этиб келаётганини алоҳида таъкидлашни истардим.
Бугунги кунда сони 14 минг 500 дан ошганбошланғич партия ташкилотлари тармоғи орқали аҳоли ва меҳнат жамоалари ичига кириб бориб, учраётган айрим муаммоларни ижобий ҳал қилишда фаол иштирок этиб келмоқда.
– O‘zLiDePнинг истиқболли лойиҳалариҳақида ҳам тўхталиб ўтсангиз.
– Партиямиз томонидан амалга оширилаётган тизимли лойиҳалар ўтган йиллар давомида кўплаб ёшлар, хотин-қизларни мамлакат сиёсий, иқтисодий, ижтимоий ҳаётида ўз ўринларини топишига, тадбиркорлар ва фермерларнинг ҳар томонлама қўллаб-қувватланишига кўмак берди, десам муболаға бўлмайди. Шундай лойиҳалар қаторида O‘zLiDePнинг брендига, ёшларнинг, аёлларнинг, тадбиркор ва фермерларнинг ҳақиқий кўмакдошига айланган “O‘zLiDeP ёшлар минбари”, “Ишбилармон аёл” кўрик-танлови, “Бунёдкор аёллар”, “Соғлом оила – мустаҳкам оила”, “Диплом билан бизнесга”, “Ёш сиёсатчилар лигаси”, “O‘zLiDeP ёшлар билан” каби амалий ишларимизни алоҳида санаб ўтишим мумкин.
– Бир миллион 300 мингдан зиёдроқ аъзонибирлаштириб турган сиёсий кучнинг йилларўтгани сайин салоҳияти, қамров даражаси, жамоатчилик орасидаги нуфузи яна ошиббораётгани бежиз эмас-да…
– Яна бир маълумотга эътибор қаратишингизни истаган бўлардим: бугун партиямиз сафларидаги ёшларнинг сони 710 мингдан ошиб кетгани ёки жами аъзоларнинг 54,6 фоизини, аёллар эса 527 мингни ёки аъзоларнинг 40,5 фоизини ташкил қилаётгани O‘zLiDeP илгари сураётган ғоялар жамиятнинг турли табақалари орасида қанчалик кенг оммалашаётгани, ўз тарафдорлари сони тобора ошиб бораётганини кўрсатади.
Маълумки, 2016 йилдан мамлакатимизда Янги Ўзбекистонни шакллантириш борасида бошланган кенг кўламли ишлар юртимиз тараққиётнинг янги босқичида ўз олдига ниҳоятда юксак мақсадларни қўйганини яққол кўрсатди. Бу эса мамлакатнинг етакчи сиёсий кучларидан бири бўлган O‘zLiDePдан ҳам ўз дастурий тамойилларини ҳамда иш услубини янги давр талаблари даражасига олиб чиқишни тақозо этмоқда.
Бугун инсон қадрини улуғлаш, унинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш олий қадрият даражасига чиққан, ҳукумат идораларини халққа яқинлаштириш давлат сиёсатининг асосий йўналишларидан бирига айланган бир даврда O‘zLiDeP ҳам аҳоли ичига янада чуқурроқ кириб бориш, юртдошларимизни ўйлантираётган турли муаммоларни ҳал қилиш борасида янада фаол ҳаракат қила бошлади. Бу эса партия томонидан хусусий мулк ҳуқуқи дахлсизлигини ва тадбиркорлик фаолиятининг эркинлигини таъминлаш, қонунчиликни такомиллаштириш, депутатлик, жамоат назорати йўналишларидаги ишларни янада фаоллаштириш ва энг асосийси, одамларни рози қилишдек ғоят масъулиятли вазифага жиддий эътибор қаратилишига олиб келди.
Оддий мисол: партиямиз мамлакатимиз Конституциясига ўзгартиришлар киритиш бўйича ташаббускорлардан бири сифатида майдонга чиқиши асосида ҳам бевосита халқ ичида олиб борилган кенг кўламли фаолият натижалари ётганлигини айтиб ўтиш лозим.
Яқинда қабул қилинган “Ўзбекистон – 2030” стратегияси мамлакат тараққиёти асосий йўналишларини аниқ белгилаб берган дастурий ҳужжат бўлди. Ундан ўрин олган асосий вазифалар, жумладан 100 та устувор мақсад, мамлакатимиз, қолаверса, унинг ҳар бир ҳудудининг барқарор ривожланишини, муҳим соҳалар бўйича юксалиш вазифаларини ўзида акс эттирган.
Партиянинг сайловолди дастурида белгиланган вазифаларни сўзсиз бажаришни таъминлаш баробарида айнан “Ўзбекистон – 2030” да кўзда тутилган мақсадларни амалга оширишда фаол иштирок этиш, партиянинг барча тузилмалари ва бўғинлари фаолиятини ушбу масалаларга йўналтириш бугунги кунда олдимизда турган энг муҳим ҳаётий вазифалардан бирига айланган. Ушбу стратегия доирасида кўзда тутилган йўналишларнинг аксарияти партиямиз электорати бўлмиш тадбиркорлар ва фермерлар бундан кейин ҳам жамиятни илгари сурувчи локомотивлар бўлиб қолаётганини исботлайди.
Шундай шароитда уларнинг номидан сиёсий майдонда фаолият юритаётган O‘zLiDeP мазкур дастурий ҳужжатда белгиланган масалалар юзасидан бутун масъулиятни чуқур ҳис қилган ҳолда ўзи учун янги босқичдаги йўл-йўриқ аниқ белгилаб олмоқда. Қисқа муддатларда давлатимиз раҳбари ташаббуси бидан “Ўзбекистон – 2030” стратегиясида белгилаб берилган долзарб вазифаларни амалга ошириш бўйича биз ўз ҳаракатлар дастуримиз, яъни “йўл харита”мизни ишлаб чиқиб, партиянинг ҳар бир бўғини олдида турган йўналишлар бўйича амалий ишларни бошладик.
Албатта, партия ўз дастурларини рўёбга чиқаришда яқин ҳамкорлари бўлган фуқаролик жамияти институтлари, жамоат ташкилотлари билан биргаликдаги ишларини бундан кейин ҳам давом эттиради. Улар ёрдамида аҳолининг бошқа қатламлари вакилларини юртимиз келажагига дахлдор бўлган дастурий ишларни амалга ошириш, ягона мақсад атрофида жипслаштириш йўлидан бораверади.
– Шу ўринда Олий Мажлис Қонунчиликпалатасидаги O‘zLiDeP фракцияси фаолиятихусусида ҳам сўзлаб берсангиз?
– Партиянинг дастурий режалари ва сайловолди платформасида белгилаб қўйилган асосий йўналишлари ижросини таъминлашда, албатта, парламентдаги ушбу йирик фракциянинг ҳам ҳиссаси салмоқли. Вакилларимиз Қонунчилик палатасида кўриб чиқилаётган айрим ҳужжатлар юзасидан O‘zLiDeP позициясини аниқ ифодалаб, қонун лойиҳаларини янада такомиллаштириш бўйича асосли таклиф ва тавсияларини илгари сурмоқда. Ўтган йиллар мобайнида партия ташаббуси билан электорат манфаати акс этган бир қатор қонунлар қабул қилингани бунинг тасдиғидир. Бундан ташқари, фракция томонидан тегишли вазирликлар, давлат ва хўжалик бошқаруви органлари фаолияти устидан самарали парламент ҳамда депутатлик назоратини амалга ошириш соҳасида муайян ишлар олиб борилиб, тегишли мутасаддиларнинг ахборотлари фракция мажлисларида эшитилгани эътиборга молик.
Фракция томонидан республика бошқаруви органларининг мансабдор шахсларига қонунлар, давлат дастурларининг ижроси ҳамда уларнинг ваколатларига кирувчи бошқа муҳим масалалар юзасидан асослантирилган тушунтириш бериш ёки нуқтаи назарини баён этиш талаби билан парламент сўровлари юборилганини ҳам алоҳида қайд этиш жоиз.
Электорат ишончини оқлашда халқ депутатлари маҳаллий кенгашларидаги депутатлик гуруҳларимиз ҳам фаол иш юритаётир. Улар томонидан ҳудудий ижро органлари раҳбарларига юборилган 210 мингдан зиёд депутатлик сўровининг 81 фоизи ижобий ҳал бўлгани таҳсинга лойиқ. Шунингдек, депутатлик гуруҳлари томонидан ўтказилган йиғилишларда қарийб 40 минг маротаба ҳудудий ижро органлари раҳбарларининг ҳисоботлари тингланди.
Партиянинг иқтисодиётни янада ривожлантириш ва либераллаштириш, хусусий бизнесни қўллаб-қувватлаш борасидаги ғоялари қанчалик ҳаётий ва халқчиллигини ўтган давр яна бир бор исботлади. 20 йил ичида кичик бизнес субъектлари сони 80 мингтадан 520 мингтага етди ёки 6,5 мартага кўпайди. Эътиборлиси, охирги 5 йилда ҳар йили 90 мингтадан ортиқ янги кичик бизнес субъекти ташкил топяпти. Йиллик саноат ишлаб чиқариш ҳажми эса деярли 3 мартага ўсган – 2003 йилда 6 трлн. сўмлик саноат маҳсулотлари ишлаб чиқарилган бўлса, 2022 йилда бу кўрсаткич 553 трлн. сўмдан ошган. Қишлоқ хўжалик маҳсулотларининг йиллик етиштириш ҳажми 2,7 баробар ўсган. Ана шу натижаларга эришишда вакилларимиз ҳукуматга кўмакдош бўлгани эътиборга сазовор.
– O‘zLiDeP қошидаги “Ёшлар” ва “Аёллар” қанотлари ишидан кўнглингиз тўляптими?
– Ҳар қандай мамлакатда аёллар ва ёшлар жамиятнинг ҳаракатлантирувчи кучи ҳисобланади. Шу боис партиямиз улар билан тизимли ишлаш мақсадида ўз фаолиятининг дастлабки кезларидаёқ “Аёллар” ва “Ёшлар” қанотларини ташкил этганди. Шундан эътиборан партиявий вазифаларни амалга оширишда қўш қанотимизнинг таъсир доираси тобора ортиб бораётир. Бугунги кунда партия сафида 527 минг нафардан зиёд хотин-қизлар ва 710 минг нафардан кўпроқ ёшлар борлиги бежиз эмас.
Навқирон авлоднинг сиёсий-ҳуқуқий билимларини ошириш, замонавий касб-ҳунарларга йўналтириш, муаммоларини ўрганишга қаратилган “O‘zLiDeP ёшлар минбари”, “Диплом билан бизнесга” “Ёш олимлар лигаси”, “Менинг ғоям”, “Тадбиркорликка илк қадам”, “Ёш сиёсатчилар лигаси” каби лойиҳалар юз минглаб йигит-қизларни қамраб олган. Партиямиздан Ёшлар парламентига 53 нафар фаол аъзо сайланиб, улар ўзларининг сайлов округларида изчил иш олиб бораётганини ҳам қайд этиш керак.
Партия дастурида хотин-қизларнинг жамиятдаги мавқеини ошириш, уларнинг оғирини енгил қилиш, ҳаётдан рози бўлиб яшашига қаратилган чора-тадбирлар салмоқли ўрин эгаллаган. 20 дан ортиқ лойиҳалар орқали тегишли дастурий вазифаларимизни муваффақиятли амалга оширяпмиз. Бугунги кунда бошқарув соҳасида аёлларнинг улуши 33 фоизга, сиёсий партиялар сафида 47, иқтисодиёт ва саноатда 46, тадбиркорликда эса 37 фоизга етишида партиямизнинг сезиларли улуши бор.
– O‘zLiDePнинг халқаро ҳамкорликдоирасидаги фаолияти ва чет эл партияларибилан алоқалари қандай йўлга қўйилган?
– Бу борада ҳам катта тажриба тўпланди, дейишга асосларимиз етарли. Кейинги етти йилда Ўзбекистоннинг прагматик ва фаол ташқи сиёсатига ҳамоҳанг равишда долзарб масалалар бўйича O‘zLiDePнинг принципиал позициясини акс эттирувчи 318 та материал юртимиз ва хориждаги оммавий ахборот воситаларида эълон қилинди.
Масалан, O‘zLiDePнинг халқаро миқёсдаги фаолиятига ICAPP (Осиё сиёсий партиялари халқаро конференцияси) билан ўзаро алоқалари юқори нуқтага кўтарилгани ёрқин мисол бўла олади. Шунингдек, Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти(ЕХҲТ) нинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси билан ҳам ҳамкорлик ўрнатилган.
Чет эл партияларини изчил фаолиятимиз ҳақидаги холис ахборот билан таъминлаш мақсадида турли мамлакатларнинг Ўзбекистонда аккредитациядан ўтган дипломатик корпуси вакиллари билан тез-тез учрашиб турибмиз. Шундай саъй-ҳаракатлар туфайли O‘zLiDeP Хитой коммунистик партияси, Озарбойжоннинг “Ени Азербайжан”, Туркиянинг “Адолат ва тараққиёт”, Россиянинг “Единая Россия”, Қозоғистоннинг “Аманат” партиялари билан қизғин ҳамкорлик қилмоқда.
– Истиқболдаги режалар…
– Бир жойда депсиниб туришдан Ўзи сақласин. Шу маънода айтмоқчиманки, партиямизнинг дастурий мақсадлари, ғояларимизнинг халқчиллиги, мамлакат равнақига хизмат қилиши туфайли қозонилган ишончни янада мустаҳкамлайверамиз. Ана шу жиддий синовлардаги ғалабаларимиз O‘zLiDePнинг жамиятдаги ўрнини, одамлар орасида қай даражада обрў-эътиборга эришганини аниқ-равшан кўрсатувчи барометр деб ҳисоблаймиз.
O‘zLiDeP ўз дастурий вазифаларига содиқ қолган ҳолда кейинги фаолиятини “инсон – жамият – давлат” тамойили асосида ташкил этаверади. Эндиликда партия олдида Ўзбекистоннинг кучли фуқаролик жамиятини шакллантириш, мамлакатнинг барқарор ва инновацион ривожланиш йўли бўйлаб янада жадал ҳаракатланишига кўмаклашишга қаратилган янги вазифалар турибди. Бутун куч ва имкониятларимизни Янги Ўзбекистон тараққиёти йўлида, Ватанимизни ҳар томонлама обод ва фаровон маконга, кучли демократик жамиятга айлантиришга йўналтираверамиз.
Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати – Ўзбекистон Либерал-демократик партияси ташкил этилганининг 20 йиллиги – тарафдору маслакдошлар юбилейи барчамизга муборак бўлсин!
Озод РАЖАБОВ суҳбатлашди
https://uzlidep.uz/news-of-party/15166