“15 сутка оласан, ўзим ‘показания’ бераман”. Яккабоғ ҳокими фермерлар ерини тортиб олиш учун уларга мажбурлаб ариза ёздирмоқда

“Дарё”га Қашқадарё вилоятининг Яккабоғ тумани ҳокими Лутфиддин Абдуллаевнинг тумандаги фермерларга мажбуран ариза ёздириберини тортиб олишга уринаётгани эшитилган аудио келиб тушди.

https://t.me//surishtiruvlar/447?embed=1&userpic=false

Audiоёзувда ҳоким фермерларни қўрқитишга уринганиу билан ўйнашганларнинг аҳволи войлигиниайтади. 

Ўтир, ёз деяпман, ёз айтганни қилиб, бўлмаса 15 сутка оласан, ўзим ‘показания’ бераман ҳокимият вакилига…топшириғимни бажармасин, Элмуродга ўхшатиб олиб бориб тиқади. Иккита-учта блогерга ўхшаб, ёз. Айтганни қилиб, — дейди фермерлардан ариза талаб қилган ҳоким.

Туман ҳокимининг фермерлар билан мулоқоти эшитилган аудиодан маълум бўлишича, бир нечта фермер ариза ёзишдан бош тортган ва белгиланган режани бажараётганини билдирган.

Фермерлардан бири ҳокимнинг бу талабига жавобан, белгиланган режани 96-97 фоиз бажараётганини айтади. Ҳоким бунга эътибор ҳам қилмай, кимгадир ариза қандай ёзилиши кераклигини айтиб туришини, ариза вилоят ҳокими ёки вилоят Кадастр бошқармаси бошлиғига ёзилишини қўшимча қилган. 

Ҳоким, шунингдек, фермерларга белгиланган режани бажарса, ғалласини экса, аризасини қайтариб олиб кетишини айтади. Бироқ ариза ёзмаган фермерларни эса зўравонларча автобусга босиб, туман ИИБга олиб бориш кераклигини, улар билан ўзи гаплашишини, шу пайтгача бирортасига тегмаганини писанда қилади.

Ҳокимни ҳам тушуниш мумкин, у ҳам туманнинг кўрсаткичи яхшиланиши учун жон куйдиряпти. Чўнтаги учун қилмаяпти бу ишларни. Тан олиш керак, кўпчилик туманларда энг унумдор ерларни эгаллаб олиб, фақат даромадли маҳсулотлар экиб, ерини ижарага бериб, пахта ва ғаллани охирги ўринга қўювчи фермерлар ҳам йўқ эмас. Ундайлар ҳам бор, балки кўпдир жудаям. Аммо уларнинг ақлини киритиб қўйиш учун бунақа зўравон усулдан фойдаланиш керак эмас-да, барака топгур! Қонун бор-ку, қонуннинг кучидан фойдаланинг, ҳурматли ҳоким бува! Ва яна бир гап, қайсидир блогер қамалган бўлса ёки жазоланган бўлса, уни мен қилдим, мана кўриб қўй, деб мақтаниш керакмас. Айбдорларга чора кўрувчи ҳам уларни жавобгар қилувчи ҳам бу — қонун, сиз эмас. Шуни унутманг, — дейди бу ҳақда фикр билдирган жамоатчилик вакилларидан бири.  

Президент Шавкат Мирзиёев 2018 йил ҳокимлар энди пахта билан шуғулланмаслигини айтиб, “Ҳокимлар пахта билан шуғулланмайди. Таълим ва маънавият билан машғул бўлади”деганди. 2020 йилда эса Ўзбекистонда пахта ҳосили учун давлат режаси ва давлат буюртмаси тизимидан воз кечилганди. 

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Раҳмоновнинг “Дарё” сўровига жавобан билдиришича, Ер кодексига кўра, қишлоқ хўжалигига мўлжалланган ерларга нисбатан ҳуқуқнинг бекор қилиниши учун ҳосилдорлик даражаси уч йил мобайнида нормативдан (кадастр баҳосига кўра) паст бўлиши лозим.

Фермерга тегишли ерни икки хил усулда — ўзининг ихтиёрий аризаси ва суд тартибида олиб қўйиш мумкин. Жойлардаги ҳокимликлар кўпинча энг осон усул — ихтиёрий тарзда ёзилиши керак бўлган аризани босим ўтказиб ёздириб олади ва ерни шу тартибда заҳирага қайтаришни мўлжаллашади. Бу қонунга зид, — дейди Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ахборот хизмати раҳбари Жаҳонгир Раҳмонов ташкилот юристига таяниб маълумот берар экан.

https://daryo.uz/k/2023/10/19/15-sutkaga-olasan-ozim-pokazaniya-beraman-yakkabog-hokimi-fermerlar-yerini-tortib-olish-uchun-ularni-majburlab-ariza-yozdirmoqda

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram