“Яхши ният” фермер хўжалиги – пахта теримида илғор

ФОТОРЕПОРТАЖ

Наманган вилояти Мингбулоқ тумани Гулистон ММТП ҳудудидаги мавжуд 28 та фермер хўжалигида айни кунларда пахта йиғим-терими уюшқоқлик билан давом этмоқда. Туманда бугунги кунгача 3000 тоннада ортиқ пахта териб олинди.

Ҳудуддаги “Яхши ният” фермер хўжалиги пахта теримида илғорлик кўрсатмоқда. Хўжалик жорий йилда 52 гектар майдонда пахта етиштирган бўлиб, гектаридан 40 центнердан ҳосил териб олинмоқда. Ҳозирги вақтга қадар комбайн ёрдамида терилган ҳосил 200 тоннадан ортиқни ташкил этмоқда. 

Тумандаги 6 та фермер хўжалиги биринчи теримни якунлади.

https://uza.uz/uz/posts/yaxshi-niyat-fermer-xozhaligi-paxta-terimida-ilgor_524440

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram