“Ҳашар – элга ярашар”

Маълумки, сентябр ойининг бошларидан бутун мамлакат бўйлаб босқичма-босқич пахта терими мавсуми бошланди. Бу борада Самарқанд вилоятида ҳам қатор ишлар бажарилди.

Вилоятда  2023 йил ҳосили учун 70 минг гектарда ғўза парваришланди. Ушбу  майдонларда 265 минг тонна пахта хом-ашёсини етказиб бериш бўйича  икки мингдан ортиқ фермер хўжаликлари ўн саккизта кластер билан контрактация шартномаси тузган.

Пахта йиғим-терими мавсумида терилган пахта хом ашёсини ўз вақтида кластерларнинг омборларига етказиб бериш мақсадида 1735 та трактор ва 2530 та тиркамалар  мавсумга жалб қилинган.

Ҳозирда 757 та фермер хўжалигида пахта хом-ашёсини йиғиш ишлари бошланди. Биринчи теримда ўртача ҳосилдорлик гектаридан 35 центнерни ташкил этмоқда.  Бунда эса  мавсумда иштирок этаётган 126 минг нафардан кўпроқ  теримчининг  иштироки жуда муҳим. Улар кунига ўртача 83,4 кгдан пахта термоқда.

Қайд этиш керакки, теримда кластер корхоналарининг 32 дона юқори унумли пахта териш машиналари иштирок этмоқда. Мисол учун, Пахтачи туманида 25 дона терим машинаси кунига  950 тонна пахта тераётган бўлса, Иштихон туманида 4 дона пахта териш машинаси билан 24 тонна ҳосил йиғиб олинди.

Шу кунларда оиласига қўшимча даромад топишни ният қилган, далаларда деҳқонларга елкадош бўлиб кўмак беришни бурчи деб билганларни кўриб, “ҳашар – элга ярашар” деган мақол бежизга айтилмаганига яна бир карра амин бўламиз.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/hashar-elga-yarashar_522885

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram