Ишчи гуруҳ Қорақалпоғистонда

Хабарингиз бор, Республика ишчи гуруҳи Қорақалпоғистон Республикасида бўлиб, фермер хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ютуқлари ва муаммоларини ўрганмоқда.

Бу ҳудудда жорий йилда 12 минг 636 гектар пиёз ва саримсоқпиёзи ва тўқсонбости усулида сабзавот етишитириш мўлжалланмоқда. Ҳозирда аҳоли томорқаларида 4 минг 56 гектарда пиёз-саримсоқпиёз, 3 минг гектарда бошқа қишлоқ хўжалиги экинларини экиш якунланди.

Бунда эса Президентимизнинг 2021 йил 24 ноябрда қабул қилинган “Мева-сабзавотчилик ва узумчиликда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришида деҳқон хўжаликларининг улушини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ва Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 24 ноябрдаги қарори муҳим аҳамият касб этмоқда.

–Биз Элликқалъа туманидаги бир қатор маҳаллаларда бўлиб, аҳоли хонадонларига кириб, ердан фойдаланиш даражасини ўргандик, –дейди Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А. Хаитов. –  Мисол учун, “Бўстон” маҳалласида бўлганимизда Каримов Абдулла хонадонидаги кичик хажмдаги музлатгичли омборхонани кўрдик. Унда маҳалладаги томорқа эр эгалари етиштирган озиқ-овқат маҳсулотлари сақланиб келинаётган экан. Шунингдек, “Иқбол” маҳалласида истиқомат қилувчи Қасқулақов Мухтор 0,5 сотихлик томорқасида калифорния чувалчанги етиштириб, биогумус ишлаб чиқариб, қўшимча даромад олмоқда. Мазкур  маҳаллада яшовчи Абдуллаев Атабек  эса интенсив усулда балиқ етиштиришни йўлга қўйибди. Хонадон  эгаларига келгусида янада кўпроқ ҳосил олиш ва ишларини ривожлантириш борасида ўз тавсияларимизни бердик.  

Ишчи гуруҳи  “Элликқальа” овул фуқаролари йиғинида бўлиб, Рейимбаев Атахан хонадони бўлди. Томорқа ер эгаси дала дўкони ташкил қилиб, фуқароларга арзон нархларда озиқ-овқат маҳсулотлари етказиб бераётгани, “Диёрбек гулзори” деҳқон хўжалигида эса  ҳар хил турдаги мевали кўчатлар бозорга етказиб берилаётганига гувоҳ бўлинди.

Ишчи гуруҳи маҳаллаларда ўтказган учрашувларда аҳоли томорқаларидан 2-3 марта ҳосил олиш  борасида тавсия ва тушунтиришлар берди. Шунингдек, “Бир маҳалла-бир маҳсулот”, “Даладан дўконгача”, “Даладан дастурхонгача” тамойили асосида уйма-уй юриш орқали деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ер участкаларидан мақсадли ва самарали фойдаланилишини, жумладан ерни тайёрлаш, уруғ, кўчат ва дарахтлар экиш, иссиқхоналар қуриш, чорва ва паррандаларни кўпайтириш бўйича масъул ходимларга топшириқлар берилди.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/ishchi-guruh-qoraqalpogistonda_521551

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram