2023 йилга мўлжалланган манзилли дастурга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 30 июндаги “Аҳоли томорқаларидан фойдаланиш самарадорлигини оширишнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-4767 қарорининг 7-банди ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 24 февралдаги 109-сон қарорида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши (кейинги ўринларда – Кенгаш) Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги, Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда ҳар йилнинг 1 январь ва 1 июлига қадар сув таъминоти оғир ҳудудлардаги аҳоли томорқаларида қазиладиган қудуқларнинг манзилли дастурини шакллантириши белгиланган.

Унга кўра, 2023 йилда бурғуланиб, ишга тушириладиган артезиан қудуқларни субсидиялашни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ талабгорлар кесимида манзилли рўйхатга ўзгартириш ва қўшимчалар киритилиб, қайтадан шакллантирилди.

Мазкур манзилли рўйхат Ўзбекистон Республикаси Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги ва Сув хўжалиги вазирлиги билан ҳамкорликда тасдиқланди.

1.Қорақалпоғистон Республикаси

2.Андижон-вилояти

3.Бухоро-вилояти

4.Жиззах-вилояти

5.Қашқадарё-вилояти.pdf

6.Навоий-вилояти

7.Наманган-вилояти

8.Самарқанд-вилояти

9.Сурхондарё-вилояти

10.Сирдарё-вилояти

11.Тошкент-вилояти

12.Фарғона-вилояти

13.Хоразм-вилояти

СВОД_Республика_манзилли_дастур_янги_2023

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram