Томорқа ер эгалари қўллаб-қувватланмоқда

Мамлакатимизда аграр соҳа, жумладан, томорқачиликни қўллаб-қувватлашга алоҳида эътибор берилмоқда. Президентимизнинг 2023 йил 31 январдаги “Оилавий тадбиркорликни ривожлантириш дастурлари доирасида аҳолининг бизнес ташаббусларини қўллаб-қувватлашни янги босқичга олиб чиқишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борадаги ишлар самарадорлигини янада оширади.

Жумладан, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш учун янги имкониятлар берилмоқда. Бугунги кунда юртимизда 3 мингдан ортиқ “Томорқа хизмати” МЧЖлар фаолият олиб бормоқда. Бу корхоналар агротехник тадбирларни амалга ошириш ва аҳоли томорқаларида маҳсулотларни етиштириш учун зарур техникаларни етказиб бериш, етиштирилган маҳсулотларни сотиб олиш, қайта ишлаш, шу билан биргаликда экспорт қилишни ўз олдига мақсад қилиб қўйган.

 2022 йилда “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан 60 миллион АҚШ доллари миқдорида томорқада етиштирилган маҳсулотлар хорижга экспорт қилинган. Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан бугунги кунга қадар “Томорқа хизмати” МЧЖларни молиялаштириш учун 340 миллиард сўм миқдорида имтиёзли кредитлар ажратилган. Ушбу маблағлар кўчатчилик иссиқхонаси, қишлоқ хўжалиги техникалари, юк сақлаш омборхонаси, совиткичли омборхона, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар дўкони, ихчам иссиқхоналар қуриш цехи, мевани қуритиш ва қайта ишлаш цехи, инкубатор, сунъий қочириш пункти каби йўналишларда фойдаланилган.  

Хусусан, жамғарма томонидан қўллаб-қувватланган “Томорқа хизмати” МЧЖлар томонидан 45 минг тонна сиғимга эга музлатгич омборлари ҳамда бир ойлик қуввати 50 минг тонна мева-сабзавотни қайта ишлашга мўлжалланган қайта ишлаш цехлари фаолияти йўлга қўйилди. Томорқаларда агротехник тадбирларни амалга ошириш учун жамғарма томонидан хориждан томорқада ишлашга мўлжалланган 800 дан ортиқ минитехника ва асбоб-ускуналар фуқаролар ҳамда “Томорқа хизмати” МЧЖларга етказиб берилди.  

Иномжон Жайнаров,

Маъруфжон Ўрозов,

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини

қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/tomorqa-er-egalari-qollab-quvvatlanmoqda_468486

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram