Кенгаш деҳқонларга яқиндан кўмаклашмоқда 

Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси ўринбосари, Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси ижро этувчи директори Тўлқин Саттаров Фарғона вилояти Учкўприк туманидаги “Бекобод” маҳалласида очиқ электрон танлов орқали 15-20 сотихдан ижарага бериладиган ер майдонларида баҳорги экин ишларини ташкил қилаётган фуқаро, кооперация, таъминотчи ва хизмат кўрсатувчи МЧЖ раҳбарлари билан учрашди.

Президентимизнинг 2022 йил 10 сентябрдаги “Деҳқон хўжаликлари ташкил этишни қўллаб-қувватлаш орқали аҳоли даромадларини ошириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори ижроси мамлакатимизда озиқ-овқат хавфсизлигини ва ички бозорларда нархлар барқарорлигини таъминлаш, аграр соҳада аҳолининг ташаббусларини қўллаб-қувватлаш орқали уларнинг даромадини ошириш, шунингдек, “Бир ҳудуд – бир маҳсулот” тамойили асосида қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни кенгайтиришда муҳим аҳамият касб этди.  

Мазкур қарорни амалиётга кенг тарғиб этиш, ҳудудларда тушунтириш ишларини олиб бориш ва фуқароларга ёрдам беришда Ўзбекистон Фермер, деҳқон хўжаликлари ҳамда томорқа ер эгалари кенгаши томонидан бир қатор ишлар амалга оширилмоқда. “Темир дафтар”, “Аёллар дафтари” ва “Ёшлар дафтари” га киритилган аҳолига берилган ер майдонидан маҳсулот етиштирувчиларга қишлоқ хўжалиги экинларини етиштириш учун зарур бўлган моддий-техник ресурслар, шу жумладан, уруғлик, кўчат, минерал ўғит ҳамда кимёвий воситалар етказиб бериш, шунингдек, зарурий агротехник хизматлар кўрсатиш ишларини олиб бориш учун ҳар бир ҳудудга алоҳида хизмат кўрсатувчи МЧЖ бириктирилган.  

Учрашувда жорий йилда Учкўприк туманида янги ташкил этилган томорқачилик кластери ва бошқа тайёрлов, қайта ишлаш ҳамда экспорт қилувчи корхоналарни жалб қилган ҳолда етиштирилган тайёр маҳсулотни харид қилиш, уни қайта ишлаш, сақлаш, ички ва ташқи бозорларга йўналтириш бўйича батафсил тушунчалар берилди.  

Тадбир якунида ижарачи фуқаро ва ҳудудларга бириктирилган кооперация ва МЧЖ раҳбарларининг муаммо ҳамда таклифлари ўрганилиб, жойида бартараф этилди. Бир гуруҳ деҳқонларга ташаккур билдирилиб, эсдалик совғалари берилди.

Маъруфжон Ўрозов,  

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер 

эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассиси

https://uza.uz/uz/posts/kengash-dehqonlarga-yaqindan-komaklashmoqda_462397

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram