Томорқа ер эгалари доимо эътиборда

Мамлакатимизда аграр соҳада амалга оширилаётган ислоҳотлар томорқачиликни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этмоқда.

Президентимизнинг 2018 йил 26 апрелдаги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини такомиллаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” ги қарори бу борада муҳим дастуриламал бўлмоқда. Қарор асосида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузурида алоҳида жамғарма тузилди.  

Бугунги кунда жамғарма томонидан фермер, деҳқон хўжаликлари, томорқа ер эгалари, “Томорқа хизмати” МЧЖлар, қишлоқ хўжалиги кооперативлари молиявий қўллаб-қувватланмоқда. Кредит ресурсларидан фойдаланишни кенгайтириш, соҳада инновацион фаолиятни қўллаб-қувватлаш, янги турдаги қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштиришни рағбатлантириш, шунингдек, янги самарали технологияларни жорий қилишга ҳам кўмаклашмоқда.  

Жамғарма қишлоқ хўжалиги фаолиятини ривожлантиришга кўмаклашувчи давлат, тармоқ ва ҳудудий дастурларни, лойиҳалар ҳамда тадбирларни амалга оширишга ҳам иштирок этмоқда. Ўтган 5 йил давомида 46 минг 400 дан ортиқ томорқа ер эгалари ва қишлоқ хўжалиги корхоналари жами 1 триллион 289 миллиард сўмдан ортиқ молиявий қўллаб-қувватланган бўлса, биргина ўтган 2022 йилда 18 мингдан ортиқ ташаббускорларга 619 миллиард сўм маблағ имтиёзли кредит сифатида ажратилган. Қувонарлиси, ушбу ҳаракатлар натижасида 1 минг 600 дан зиёд  доимий ва мавсумий иш ўрни яратилди. 

Албатта, жамғарманинг асосий мақсади юртимизда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини моддий қўллаб-қувватлаш ва бу орқали хавфсиз озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқаришни рағбатлантиришдир.  

Маъруфжон ЎРОЗОВ,  

Иномжон ЖАЙНАРОВ  

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини  

қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари

https://uza.uz/uz/posts/tomorqa-er-egalari-doimo-etiborda_460813

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram