Кооперация: аҳоли банд бўлади, даромад ҳам ошади

Сирдарё вилоятидаги “Сайхунобод Асилбек томорқа хизмати” МЧЖда амалий семинар ташкил этилди.

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ҳузуридаги Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан кооперациялар ташкил қилиш орқали аҳоли хонадонларида етиштирилган озиқ-овақт маҳсулотларини эл дастурхонига етказиб бериш борасида илғор тажрибалар оммалаштирилмоқда. Мазкур семинар ҳам айни мақсадда ташкил этилди.

Қишлоқ хўжалигини жадал ривожлантириш халқимизни арзон ва сифатли озиқ-овқат маҳсулотлари билан таъминлашда муҳим аҳамиятга эга. Бу борадаги ишларнинг кооперациялар тузиш орқали ташкил қилиниши қишлоқ жойларида истиқомат қилаётган фуқаролар бандлиги таъминланиши баробарида оилалар даромадларининг ошишига хизмат қилади.  

Амалий семинарда “Сайхунобод Асилбек томорқа хизмати” МЧЖнинг фаолияти таҳлил қилинганда, Жамғарма маблағлари ҳисобидан кластерда кўчатчилик иссиқхонаси, техника парки, юк сақлаш омборхонаси, совиткичли омборхона, уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар дўкони, ихчам иссиқхоналар қуриш цехи, мевани қуритиш ва қайта ишлаш цехи, инкубатор, сунъий қочириш пункти, сутни қабул қилиш пункти, ем ишлаб чиқариш цехи, саралаш ва қадоқлаш ҳақида маълумот берилди.

Мазкур кооперация томонидан аҳоли хонадонларига уруғ, кўчат, ўғит, кимёвий воситалар етказиб бериляпти. Ихчам иссиқхоналар қуриш орқали ёрдам кўрсатиляпти. Шунингдек, аҳолидан сут сотиб олиниб, қайта ишланмоқда.

Халқимизнинг сифатли озиқ-овқат маҳсулотларига бўлган эҳтиёжи кооперациялар ташкил этиш орқали қопланиши мумкин.

Иномжон Жайнаров, Маъруфжон Ўрозов,  

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларини қўллаб-қувватлаш жамғармаси мутахассислари.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/kooperaciya-aholi-band-boladi-daromad-ham-oshadi_447849

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram