Фермернинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли ҳимоя қилиниши лозим
Ўтган йил давомида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши ва унинг ҳудудий ҳамда туман кенгашлари томонидан қандай ишлар амалга оширилди?
Йил сарҳисоби ҳақида сўз борганда қишлоқ мулкдорларининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилиниш борасида қилиган ишларга алоҳида тўхталиш ўринли.
2023 йил 1 январь ҳолатига кўра, кенгаш ҳуқуқшуносларининг бевосита амалий ёрдами билан фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатини ҳимоя қилиш учун судларга қарийб 6 минг 642 та даъво аризаси киритилди.
13 минг 92 та фермер хўжалигининг ҳақларини ундириб бериш бўйича қарздор ташкилот ва корхоналарга талабномалар киритилган. Шундан 8 минг 149 таси қаноатлантирилиб, фермер хўжаликлари ҳисобига тегишли маблағлар ихтиёрий тарзда ундириб берилди.
Фермер хўжаликларининг 5 минг 65 та бошқа масалалардаги мурожаатлари ҳал этилди.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатини ҳимоя қилиш учун судларга Қорақалпоғистон Республикасидан 562 та, Андижон вилоятидан 711 та, Бухоро вилоятидан 415 та, Жиззах 578 та, Қашқадарё 1252 та, Навоий 173 та, Наманган вилояти 340 та даъво ариза киритилди.
Хусусан, Бўка тумани фермер, дехқон хўжаликлари ва томорка ер эгалари кенгаши 2022 йил давомида ҳудуд фермер хўжаликлари манфаатида иқтисодий судларга 57 та 2 миллиард 53 миллион сўмлик даъво аризаси киритган. Ушбу даъво аризалари тўлиқ қаноатлантирилган.
Вазирлар Маҳкамасининг 2003 йил 4 сентябрдаги тегишли қарори билан “Қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар билан тайёрлов, хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш, уларни рўйхатдан ўтказиш, бажариш, шунингдек уларнинг бажарилиши мониторингини олиб бориш тартиби тўғрисида”ги низом тасдиқланган.
Низомга кўра, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштирувчилар, тайёрлов ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари ўртасида шартномалар тузиш ҳамда уларни бажаришда пайдо бўладиган муносабатларни тартибга солади.
Пахта-тўқимачилик кластерлари ва фермер хўжаликлари “Фуқаролик Кодекси”, “Фермер хўжалиги тўғрисида”ги, “Хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятининг шартномавий-хуқуқий базаси тўғрисида”ги қонунлар асосида ҳамда ҳукуматнинг тегишли қарорига мувофиқ шартномавий муносабатларни тартибга солинади.
Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари ҳуқуқий саводхонлигини оширишда юқоридаги ҳужжатлар мазмун-ҳоҳияти ҳам тушинтирилиши мақсадга мувофиқ.
Шунингдек, қишлоқ мулкдорлари фаолиятларида мавжуд хато ва камчиликларнинг олдини олиш мақсадида www.yurxizmat.uz порталидан ҳам фойдаланиш тавсия этилади.
С. Ҳатамов,
Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари
ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи
https://uza.uz/uz/posts/fermerning-huquq-va-manfaatlari-ishonchli-himoya-qilinishi-lozim_445640