Даъво аризалари фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фойдасига ҳал этилди

Давлатимиз раҳбарининг 2017 йил 10 октябрь кунги “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорида Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифалари ва фаолият йўналишларидан бири сифатида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини, шу жумладан давлат ва хўжалик бошқаруви, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда, назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида, судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш белгиланган.

– Қарорга мувофиқ, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари, қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, улар фаолиятида пайдо бўлаётган муаммоларни ўрганиб, бартараф қилиш юзасидан судларда ишларни кўриб чиқишда иштирок этиб келмоқда, – дейди Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши бўлим бошлиғи Жайилхан Мусулманов. – Хусусан, Кенгаш 2022 йил давомида фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини кўзлаб, жами 89 миллиард 781,2  миллион сўмлик 562 та даъво аризаси киритилиб, суд томонидан кўриб чиқилган ва 84 миллиард 281,2 миллион сўмлик 543 та даъво аризаси қаноатлантирилиб, фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фойдасига ундириб берилган. 

Кенгаш томонидан Нукус тумани “Кердер” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “QONIRATBAY MEXRI” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, Чирчиқ  туманлараро иқтисодий судига 991 миллион 439 минг 296 сўм пул маблағи ва 198 миллион 287 минг 859 сўм пеняни ундириш тўғрисида даъво ариза киритилиб, 2022 йил 18 августда суд томонидан кўриб чиқилди ва “QONIRATBAY MEXRI” фермер хўжалиги фойдасига  991 миллион 439 минг 296 сўм пул маблағи ҳамда 40 миллион  сўм пеня ундирилди.

Чимбой тумани “Қамис ариқ” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “Асадбек Тулпар” фермер ҳўжалиги манфаатига эса Чимбой туманлараро иқтисодий судига 368 миллион  288 минг 799 сўм асосий қарз ва 184 миллион 144 минг 399,50 сўм пеняни ўндириш бўйича даъво ариза киритилди. Мазкур даъво аризаси 2022 йил 10 октябрь куни Чимбой туманлараро иқтисодий суди томонидан кўриб чиқилиб, фермер хўжалиги фойдасига ҳал қилув қарори чиқарилди.  

Бундан ташқари,  Хўжайли тумани ҳудудидаги “XUJEYLI KELAJAGI” фермер хўжалиги манфаатига Кенгаш томонидан фермер хўжалигига тегишли бўлган ҳудуддан мажбурий тартибда чиқариб юбориш бўйича киритилган даъво аризаси 2022 йил 29 августда Нукус туманлараро иқтисодий судида кўриб чиқилиб, даъво аризаси қаноатлантирилди.

Шунингдек, Кенгаш ўз фаолияти давомида фермер хўжаликлари манфаатини кўзлаб, маъмурий органларнинг ва фуқаролар ўзини ўзи бошқариш органларининг қарорларини ҳақиқий эмас, уларнинг мансабдор шахсларининг ҳаракатларини (ҳаракатсизлигини) қонунга хилоф деб топиш юзасидан ҳам ишларни амалга ошириб келмоқда.

Жумладан, Қўнғирот тумани “Равшан” овул фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган “ASAL SHIRIN FERMER” фермер хўжалиги манфаатини кўзлаб, туман ҳокимининг қарорини ҳақиқий эмас деб топиш тўғрисида киритилган даъво аризаси Нукус туманлараро маъмурий суди томонидан қаноатлантирилди.

Қорақалпоғистон Республикасида фаолият олиб бораётган фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишборасидаги ишлар янги йилда ҳам давом этмоқда.

Довуд Абибуллаев, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/davo-arizalari-fermer-dehqon-xozhaliklari-va-tomorqa-er-egalari-foydasiga-hal-etildi_443624

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram