Манзилли дастур тасдиқланди
Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 13 октябрь куни қабул қилинган «Сув таъминоти оғир бўлган ҳудудлардаги аҳоли томорқа ерлари ва деҳқон хўжаликларини сув билан кафолатли таъминлаш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Президентининг айрим қарорларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида»ги 394-сонли қарорига асосан 2023 йилда бурғуланиб ишга тушириладиган артезиан қудуқларни субсидиялашни ташкил этиш мақсадида Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликларининг таклифларига мувофиқ талабгорлар кесимида манзилли рўйхат қайтадан шакллантирилди.
Мазкур манзилли рўйхат асосида жорий йил 15 декабрь куни Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши, Сув хўжалиги ҳамда Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш вазирликлари билан ҳамкорликда 2023 йил учун МАНЗИЛЛИ ДАСТУР тасдиқланади.
1.Қорақалпоғистон Республикаси