Фермер хўжаликлари ва кластерлардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади

Ҳукумат қарори (717-сон, 21.12.2022 й.) билан Яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Низом билан қуйидагилар белгиланди:

  • тадбиркор ҳисобланган юридик шахсларнинг жисмоний шахслардан олинадиган даромад солиғи ва ижтимоий солиқ бўйича солиқ ҳисоботига мувофиқ жорий ҳисобот йилида яратилган янги ва мавсумий иш ўрнини ҳисобга олиш тартиби;
  • давлат хизматлари марказлари томонидан янги ташкил этилган якка тартибдаги тадбиркорлар, уста ҳунармандларнинг шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар ва деҳқон хўжаликлари бўйича давлат солиқ органларига тақдим этилган маълумотлари асосида яратилган янги иш ўринларини ҳисобга олиш тартиби;
  • тадбиркор ҳисобланган юридик шахслар томонидан якка тартибдаги тадбиркорлар ва уларнинг ёлланма ходимлари, уста ҳунармандлар шогирдлари, ўзини ўзи банд қилган фуқаролар, деҳқон хўжаликлари ҳисобидан яратилган янги иш ўринларини автоматлаштирилган дастурда ҳисобга олиш тартиби.

Бунда яратилган янги иш ўринларининг ҳисоби Давлат солиқ қўмитасининг автоматлаштирилган дастури орқали юритилади.

Юридик шахсларда меҳнат шартномаси асосида (қурилиш корхоналарида қонунчиликка асосан шартнома тузмасдан) ёлланган ходимнинг иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

Фермер хўжаликлари ҳамда кластерлар, туризм, ипак қуртини кўпайтириш ва қурилиш фаолиятини амалга оширувчи юридик шахслардаги мавсумий иш жойи иш ўрни ҳисобланади.

Фермер хўжаликлари ва кластерлар фойдаланишидаги паст ҳосилли пахта ва ғалла экинларидан қисқартирилган ерлар ҳисобидан 0,1 гектардан 1 гектаргача ижара ҳуқуқи асосида фуқароларга ер майдонлари ажратилганда, улар деҳқон хўжалиги сифатида давлат рўйхатидан ўтганда иш ўрни сифатида ҳисобга олинади.

Яратилган янги иш ўринлари бўйича маълумотлар ҳисобот даври якуни билан солиқ ҳисоботларини тақдим этишдан сўнг 5 кунда автоматлаштирилган дастурда шакллантирилади.

https://yuz.uz/news/fermer-xojaliklari-va-klasterlardagi-mavsumiy-ish-joyi-ish-orni-hisoblanadi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram