Туркия билан янги лойиҳаларда ҳамкорлик

Дунёда етиштирилаётган жами фундук, гилос, анжир, ўрик каби меваларнинг асосий қисми Туркия давлатида етиштирилишидан кўпчиликнинг хабари бор. Шу боис Ўзбекистон Туркия билан енгил саноат, кимё, металлургия, машинасозлик, электротехника каби йўналишлар билан бир қаторда қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш ва экспортни кенгайтириш борасида кенг ҳамкорлик қилмоқда. Бу борада Истанбул шаҳрида очилган Ўзбек – Турк савдо уйи имкониятларидан янада кенгроқ фойдаланиш имконини бериши шубҳасиз.

Бу борадаги ҳамкорликни янада кенгайтириш мақсадида мамлакатимизга ташриф буюрган Туркия Республикаси қишлоқ хўжалиги ва қишлоқ ҳудудларини ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ташкилоти президенти М.Адак раҳбарлигидаги делегация Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси А.Хаитов, Кенгаш ҳузуридаги Жамғарма ижрочи директори ва раис ўринбосари Т.Саттаров билан ҳам мулоқотда бўлди.

Учрашувда ташкилотларнинг асосий вазифалари ва амалга ошираётган дастурлари, қишлоқ хўжалигида инновацияларни жорий этишда ҳамкорлик масаласи кўриб чиқилди. Шунингдек, фермер ва деҳқон хўжаликларида ўзаро манфаатли аниқ лойиҳаларни амалга ошириш ва жадаллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/turkiya-bilan-yangi-loyihalarda-hamkorlik_430173

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram