Э Ъ Л О Н

Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва туманларда яшовчи
олий маълумотли ҳуқуқшунос
кадрларни ишга таклиф этади.

Очиқ танлов натижаларига кўра, Қорақалпоғистон Республикаси (1), Андижон (5), Жиззах (3), Наманган (5), Тошкент (5), Навоий (2), Самарқанд (2), Сирдарё (2), Фарғона (3), Хоразм (3) ва Бухоро (1) вилоятларининг туман кенгашларига 32 та бўш турган ҳуқуқшунос лавозимига ишга қабул қиламиз.

Кенгаш ҳуқуқшуносларининг асосий вазифалари:

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг мурожаатларини кўриб чиқиш;

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб тайёрлов ва хизмат кўрсатувчи корхоналарга талабномалар киритиш; 

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари манфаатларини кўзлаб судга давлат божи тўламасдан даъво аризалари киритиш;

Давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг қарорлари, уларнинг мансабдор шахслари хатти-ҳаракатлари (ҳаракатсизлиги) устидан шикоятлар тақдим этиш;

назорат қилувчи органлар томонидан текширишлар ўтказиш жараёнида ҳамда судларда ишларни кўриб чиқишда ҳимоя қилиш;

қишлоқ хўжалигида шартнома интизомини мустаҳкамлаш;

фермер, деҳқон хўжаликлари раҳбарлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқий саводхонлиги ва маданиятини оширишдан иборат.

Ҳурматли ҳуқуқшунослар!

Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш орқали мамлакатимизнинг ривожланишига ўз ҳиссангизни қўшиш имкониятига эгасиз.   

Шошилинг ва бу имкониятдан унумли фойдаланинг!

❗️Ҳужжатлар 2022 йил 7 ноябрдан 17 ноябргача (шу куни ҳам) қабул қилинади.

Маълумот учун: ойлик иш ҳақи ўртача 1200000-2500000 сўмгача.

Алоқа учун: тел: 71 233-06-62, 71- 233-06-37

Кенгашнинг расмий сайти: uzfk.uz

Кенгашнинг Офис мененжер ва ходимлар

билан ишлаш бўлими 

Ишга қабул қилиш 3 босқичда амалга оширилади.

1. Номзодлар заҳирасини шакллантириш (рўйхат).

2. Номзодларнинг маълумоти тўғрисидаги ҳужжатларни ўрганиш.

3. Суҳбатдан ўтказиш.

Суҳбатдан мувофақиятли ўтган номзодлар Республика кенгашининг йўлланмаси асосида ишга юборилади.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram