Фарғонада икки туман маррани забт этди

Бувайда ва Ёзёвон тумани пахтакорлари пахта топшириш режасини вилоятда биринчи бўлиб бажарди. Хусусан, бувайдаликлар жорий йил 17 минг 800 тонна пахта хирмони яратиб, ҳосилдорлик гектаридан 35 центнерни ташкил қилди.

Туманда 5 минг 120 гектар майдонда, 202 та фермер хўжалиги далаларида пахта етиштирилди. Бугунги кунга 187 та фермер хўжаликлари шартномавий режани бажариб, туман хирмонининг юксалишига ўз ҳиссаларини қўшишди. “Нури Бахт”, “Алкол Агротехника”, “Юсуф Сулаймон”, “Саховатли Бачкир замини”, “Бумайра она ААА” каби фермер хўжаликларида ҳосилдорлик гектаридан 45-50 центнерни ташкил этди.

Ёзёвон туманида 5 минг 210 гектар ердан 18 минг 150 тонна ҳосил йиғиштириб олинди. Юздан зиёд фермер хўжаликлари шартномавий режаларини ортиғи билан адо этди. “Мезон”, “Фар. Қуёшли юрт” “Водий олтин бошоғи”  фермер хўжаликларида ҳосилдорлик 55 центнердан ошди. Бундай юқори ҳосил олган фермер хўжаликлари кўпчиликни ташкил этади.

Ҳали далаларда пахта мўл. Кластерлар, фермерлар терим суръатини сусайтирмай, ҳосилдорликни  оширишга бел боғлаганлар.

М. Сулаймонов, ЎзА

https://uza.uz/uz/posts/fargonada-ikki-tuman-marrani-zabt-etdi_414046

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram