Фермерларга муносиб мукофотлар топширилмоқда

Шу кунларда халқимиз юртимиз Мустақилликбайрамини 31 йиллигини муносиб кутиб олмоқда. Мазкур сана муносабати билан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг фармонига асосан бир гуруҳ юртдошларимизга мукофотлар топширилмоқда. Улар орасида бизнинг вакилларимиз ҳам борлиги қувончли албатта.

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган пахтакор» 
фахрий унвони билан

1. Шайзаков Ташмурат – Боёвут туманидаги «Шайзоқ ота» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқхўжалиги ходими»
фахрий унвони билан

2Ортиқов Бекдурди Садуллаевич – Қўшкўпиртуманидаги «Ҳамроҳ» фермер хўжалиги бошлиғи, Хоразмвилояти

3Чутпулатов Чори Эргашевич – Жарқўрғонтуманидаги «Жарқўрғон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сурхондарё вилояти

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатганчорвадор»
фахрий унвони билан

4. Нуримов Шалабай Арапбаевич – Қораўзактуманидаги «Ермак» фермер хўжалиги бошлиғи, Қорақалпоғистон Республикаси

«Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатганпиллачи» 
фахрий унвони билан

5. Тугонова Улбуви – Пайариқ туманидаги «ТўғоновБебит бобо» фермер хўжалиги пиллачиси, Самарқандвилояти

«Меҳнат шуҳрати» ордени билан

6Сувонқулов Мухаммад – Пахтакор туманидаги«Семруғ» фермер хўжалиги бошлиғи, Жиззах вилояти

«Содиқ хизматлари учун» медали билан

7Бойматов Исакжон Жалилович – Олтиариқтуманидаги «Хайрулло Баҳром Бойматов» фермер хўжалигибошлиғи, Фарғона вилояти

8. Каримов Ғуломжон Хусанбоевич – Марҳаматтуманидаги «Феруз» фермер хўжалиги бошлиғи, Андижонвилояти

«Жасорат» медали билан

9. Ниязов Хурсанали Акрамжонович – Тўрақўрғонтуманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Наманган вилояти

10Сайфуллаев Баходир Нуруллаевич – Дўстликтуманидаги шахсий томорқа ер эгаси, Жиззах вилояти

«Шуҳрат» медали билан

11Жуманова Феруза Валижоновна – Норинтуманидаги «Дилизар» деҳқон хўжалиги бошлиғи, Наманган вилояти

12Очилова Инобат Салимовна – Навбаҳортуманидаги «Очилова Инобат» фермер хўжалиги бошлиғи, Навоий вилояти

13. Ходжабеков Нуриддин Султанмурадович– Сирдарё туманидаги «Султон» фермер хўжалиги бошлиғи, Сирдарё вилояти

Меҳнат қилган инсон ҳеч қачон кам бўлмаслиги айни ҳақиқатдир. Юртимизнинг Мустақиллик айёми нишонланаётган ҳозирги хурсандчилик кунларида насиб этган бу мукофотлар сизларни янги марралар сари ундаши шубҳасиз.

Сизнинг Янги Ўзбекистонда жадаллик билан олиб борилаётган ислоҳотлар жараёнидаги ташаббускорлигингиз, давлат, халқ манфаатлари йўлидаги кўп йиллик самарали ва ибратли фаолиятингиз, фидокорона меҳнатингиз давлатимиз раҳбарияти томонидан юксак қадрлангани барчамизга мамнуният бахш этди. 

Мана шу шукуҳли айёмда Ўзбекистон фермер, деҳқон ва шахсий томорқа ер эгалари кенгаши Сизларни юқори баҳо ва муносиб мукофот билан самимий табриклайди! Самарали фаолият, муваффақият ва барча мақсадларгаэришишингизни чин дилдан тилаймиз!

Ўзбекистон фермер, дехқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг Матбуот хизмати

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram