Актам Хаитов Андижон вилоятидаги пахтакор фермерлар билан учрашди
Ўзбекистон фермер деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси Актам Хаитов Андижон вилоятидаги пахтакор фермерлар билан учрашди.
Президент Шавкат Мирзиёев 27 июль куни пахтачиликдаги долзарб вазифалар муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказган эди. Йиғилишда бугунги иқлим шароитида ғўзани парваришлаш ва ҳосилдорликни таъминлаш бўйича тавсия ва кўрсатмалар айтиб ўтилди. Уларни барча ҳудудларда амалга ошириш бўйича “”Ғўза парваришида долбзар 30 кунлик” эълон қилинди.
Бўстон туманида бўлиб ўтган мулоқотда 2022 йил ҳосили учун чигит экиб, ушбу майдонлардан пахта хом-ашёси етиштириш бўйича олиб борилаётган ишлар хусусида сўз борди. Унда пахта нархининг ошгани меҳнатга яраша рағбатлантиришда қўл келиши алоҳида қайд этилди. Ўтган йилларда 1 килограмм пахта хом-ашёсининг нархи 7 100 бўлган бўлса, жорий йилда 10 025 сўмга ошганлиги фермер хўжаликлари манфаатдорлигини оширади.
Хабарингиз бор, Ўзбекистонда етиштирилган 1 тонна пахта хомашёсининг минимал нархлари маълум қилинди. Унга кўра, ўрта тола навли пахта хомашёси минимал нархи ҚҚС билан бирга 10 025 минг сўмни, 1 тонна ингичка тола навли пахта хомашёси минимал нархи ҚҚС билан бирга 15 120 минг сўмни ташкил этди.
Тавсия этилаётган минимал нархдан келиб чиққан ҳолда пахта хомашёсини етиштирувчи ва уни қабул қилувчи субъектлар шартномавий муносабатлар доирасида пахта хомашёси нархларини ўзаро манфаатли келишув асосида мустақил равишда белгилайди.