Кенгаш аралашуви билан 2 йилдан буёнажратилмаётган субсидия маблағлари ундириб берилди

Президентимизнинг 2017 йил 10 октябрда қабул қилинган «Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари фаолиятини янада ривожлантириш бўйича ташкилий чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори соҳада янги имкониятлар эшигини очишда қўл келмоқда.

Мазкур қарор ижросини таъминлашда Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгаши томонидан тизимли ишлар олиб бормоқда дейди суҳбатдошимиз – Кенгаш раиси ўринбосари Зафар Мустафақулов.

Аслида ҳам Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашининг асосий вазифаларидан бири давлат ва хўжалик бошқаруви органлари, тайёрлов, таъминот ва хизмат кўрсатиш ташкилотлари билан муносабатларда фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларинингҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилишдан иборат. 

Таъкидлаш керакки, фермер хўжаликлари билан айрим давлат ташкилотлари ўртасида турлича тортишувлар ва тушунмовчиликлар учраб турмоқда.

Аслида бунинг ҳаммаси соҳага тегишли норматив ҳужжатларга амал қилмаслик ва уларни яхши билмаслик сабабли юзага келади. 

Масалан, Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 26 ноябрьдаги “Қишлоқ хўжалигини механизациялашни давлат томонидан қўллаб-қувватлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 952-сон қарорига асосан маҳаллийлаштириш даражаси 25 фоиздан кам бўлмаган республикадаги қишлоқ хўжалиги техникаларини ишлаб чиқарувчи маҳаллий ташкилотлар томонидан ишлаб чиқарилган қишлоқ хўжалиги техникаларини сотиб олишда ушбу техника қийматининг 15 фоизини ҳамда сотиб олинган лазерли қурилмага эга автоматлаштирилган ер текислагич агрегатлари қийматининг 30 фоизини қоплаш мақсадида харидорга субсидия маблағлари ажратилиши белгиланган.

Бироқ, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер хўжаликлари тақдим этган ҳужжатларнинг тўлиқмаслиги ҳақидаги важлари билан Жиззах вилоятининг Дўстлик туманидаги 11 нафарфермер хўжаликлари 2 йилдан буён субсидия маблағларини ажратилмасдан келинган.

Оқибатда, “Нақш жилоси” фермер хўжалиги раҳбари Ш.Шайманов Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари кенгашига ариза билан мурожаат қилиб, 2020 йилда “Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи” акциядорлик жамиятидан ТТЗ-811 МХ-1,8 пахта териш машинаси сотиб олган бўлсада, Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан фермер хўжалиги тақдим этган ҳужжатларининг тўлиқмаслиги важлари билан 2 йилдан буён субсидия маблағлари берилмасдан келинаётганлиги сабабли ушбу маблағларни ундириб беришда амалий ёрдам сўраган.

Мурожаат Кенгашнинг ёш мутахассиси И.Солиев томонидан ўрганиб чиқилганда, ҳақиқатдан ҳам Дўстлик туманидаги 11 нафарфермер хўжаликлари “Тошкент қишлоқ хўжалиги техника заводи” акциядорлик жамиятидан сотиб олган пахта териш машиналари учун Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармаси томонидан ҳужжатлар етарли эмаслиги важи билан 2020 йилдан буён 790 218 млн. сўм субсидия маблағлари берилмасдан келинаётганлиги маълум бўлди.

Кенгаш томонидан фермер хўжаликларининг ҳуқуқий ҳимоясини таъминлаш мақсадида 2022 йил 25 май куни Молия вазирлиги ҳузуридаги Қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлаш жамғармасига фермер хўжаликларига субсидия маблағлари ажратилиши масаласини кўриб чиқиш юзасидан талабнома киритилиб, тегишли ҳужжатлар тақдим этилди.

Кенгашнинг аралашуви билан Жамғарма маблағлари ҳисобидан 
571 млн. сўм субсидия маблағлари 8 нафар фермер хўжаликларига ундириб берилди.

Яна 3 нафар фермер хўжаликларига 219 млн сўм субсидия маблағлари ажратилиши кўриб чиқилмоқда.

И.Солиев

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram