Ғалла етиштиришда жорий этилаётган ислоҳотлар

Жорий йилнинг 11 май куни Давлатимиз раҳбари ғаллачиликдаги ислоҳотларнинг муҳим босқичига бағишланган йиғилиш ўтказди.

Мазкур йиғилишда сўнгги вақтда жаҳон бозорларида озиқ-овқат нархлари кун сайин ошиб бораётганлиги. Нарх-наво барқарорлигига эришиш учун биринчи навбатда ғаллачиликда бозор механизмларини тўлиқ жорий этиш зарурати туғилганлиги. Шу муносабат билан фермерлар манфаатдорлигини таъминлаш, ҳосилдорликни ошириш орқали бозорда таклифни кўпайтириш масалалари муҳокама қилинди ҳамда фермер ва кластерларнинг моддий манфаатдорлигини ошириб, 1 июндан ғаллани давлат томонидан сотиб олиш ва сотишда бозор нархларига ўтилишини маълум қилди.

Давлат дон корхоналаридаги айни пайтдаги эскича тизим дон етиштирувчига ҳам, қайта ишловчи корхоналарга ҳам манфаат бермаётгани қайд этилди. Мамлакатимиз, фермер-деҳқонлари анчадан буён кутган дон етиштиришда давлат буюртмасини босқичма-босқич бекор қилиш ва ҳақиқий ғалла бозорини яратиш борасида муҳим қадам ташланди.

Фермер ва кластерлар ўзи етиштирган ғаллани биржа савдоларига олиб чиқиши учун давлат томонидан барча имкониятлар яратилади.

Давлатимиз раҳбари томонидан фермер хўжаликларимиз ва миришкор деҳқонларимизнинг қилаётган меҳнатлари юқори баҳоланиб ғалланинг нархи 2 баробарга оширгани фермер хўжаликларимиз ва миришкор деҳқонларимизнинг келгусида юқори натижаларга эришишига катта имконият бўлди десак муболаға бўлмайди.

Давлатимиз раҳбарининг «буғдойнинг ҳақиқий эгаси фермер ва кластерлар. Бундан буён, туманда режа бажарилмаяпти, чорва, парранда ёки балиқчиликка озуқа-ем керак, деган важлар билан фермерлар ғалласини олиб қўйиш қатъиян тақиқланади. Биржа орқали сотилган буғдойга ҳудудлараро чеклов қўйилмайди» деган гаплари фермер хўжаликлари ва деҳқонларимизнинг қаддини ҳам қадрини ҳам ошириб юборди. Эндиликда деҳқонларимиз ўзини олдига аниқ мақсад қўйиб – келгуси йил ҳосили учун яна ҳам кўпроқ майдонда дон экиб. Ҳар бир гектар, ҳатто ҳар бир тўп ғалла ривожига алоҳида эътибор қилиб, 80-100 центнерлик маррани кўзлаб ишламоқда. Бунинг учун хориждан замонавий, илғор технологияларни олиб келиш ва қўллашга ҳам тайёр.

Келгусида фермер хўжаликларида етиштирилган ғалла ҳосилини биржа орқали бозор нархида сотиб олинган даромаддан чет эл технологиялардан иборат томчилатиб суғориш, ёмғирлатиб суғориш каби технологиялар жорий қилинади. Ҳар бир ишчи ходимлари даромадини кўпайтириб яшаш шароитлари яхшиланади. Ишсиз аҳоли бандлиги таъминланади.

Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари кенгаши томонидан Президентимиз томонидан ўтказилган ғаллачиликни рағбатлантириш бўйича йиғилишида фермерларимизга катта имкониятлар яратилганлигини, яъни буғдой нархи ўтган йилга нисбатан 2 баробарга ошганлиги ҳамда фермер хўжалигининг қолган донини дон корхоналарга сақлаб биржа нархларда сотилиши ва ижобий фарқ тўлаб берилиши каби имтиёзлар жорий этилганлигини жойлардаги барча фермер ҳўжаликларига етказиш ва тарғибот қилиш ишлари олиб борилмоқда.

Қорақалпоғистон фермер, деҳқон хўжаликлари

ва томорқа ер эгалари кенгаши раиси

Қ.Нурымбетов

http://www.kar24.uz/uz/id_news/?q=Ғалла%20етиштиришда%20жорий%20этилаётган%20ислоҳотлар

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram