Қишлоқ хўжалиги – иқтисодиёт донори, бир қарич ернинг ҳам ҳисоби бўлиши керак

Қишлоқ хўжалиги – иқтисодиёт донори, бир қарич ернинг ҳам ҳисоби бўлиши керак

09:55 / 05.09.20213246

Мамлакатда биринчилардан бўлиб фермерлик фаолиятимизни бошлаганмиз. Бугунги кунга келиб хўжалигимиз 9 та йўналишда фаолият кўрсатяпти.

2017 йил 9 октябрда қабул қилинган “Фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгаларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш, қишлоқ хўжалиги экин майдонларидан самарали фойдаланиш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони тизимда жиддий ўзгаришлар қилишга туртки берди.

Шундан сўнг пахта-ғалла экишдан ташқари, боғдорчиликка – интенсив боғ яратишга эътибор қилдик. Ҳозирги вақтда 3 гектар майдонда сер янги навдаги узум кўчатни экканмиз, 1 гектар майдонда иссиқхона қилдик.

Бундан ташқари, қорамолчилик, паррандачилик ва хизмат кўрсатиш соҳасига ҳам эътибор қиляпмиз. Ҳозирги кунда хизмат кўрсатиш соҳасида 15 нафар фуқаро доимий иш билан таъминланган. 

Куни кеча ижтимоий тармоқларда косаси оқармаган фермер хўжалиги рукни остида туркум кўрсатувни кўриб таажжубда қолдим.

Жорий йил якуни билан фермер хўжалигимиздан 370 000 000 млн сўм соф даромад кўришни мўлжаллаб турибмиз. Бу кам маблағ эмас. Фаолиятимизни кенгайтириш, маҳалладошлар, эҳтиёжмандларни қўллаб-қувватлаш имконияти дегани.

Дарвоқе, 55 тоннадан ортиқ етиштирган ғалламиз ихтиёримизда қолди. Бу ғалладан ишчиларимизга, маҳалладаги эҳтиёжмандларга ҳам ажратдик.

2019 йилда 580 минг долларлик мева-сабзавот экспорт қилдик. Очиғини айтаман, авваллари бу ҳақда ўйлаб кўрмаганмиз ҳам. Ер берилдими, бўш қўймасанг бўлди-да, қабилида ишлаб юрганлар ҳозир ҳам бор. Йўқ, энди бунақаси кетмайди. Қишлоқ хўжалиги мамлакатнинг энг муҳим бўғини, иқтисодиётнинг донори эканлигини ҳамма кўриб, билиб турибди. Давлат раҳбарининг ўзи ҳам бир қарич бўлса-да сувли ерни исроф қилувчиларни кечирмаслигини айтяпти. Сувли ерда тадбиркорлик қилиш, турар-нотурар жойга айлантиришга йўл қўйилмаяпти. Сабаби, ҳаммамизни шу ер боқади.

О.Назиров,
Фарғона вилояти Олтиариқ тумани «Шоҳназир Нўмонжонобод» фермер хўжалиги раҳбари Ⓣ

https://kun.uz/03751726

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram