Меваларни совуқдан асраш. Мутахассислар тавсияси
Фабиан Мартел (Франция), Шухрат Аброров ва Хавиер Камараса (Испания) “FRUIT HOUSE ORGANICS” консалтинг фирмаси мутахассислари томонидан мевалар боғларни совуқдан асраш бўйича бир қатор тавсиялар берилди.
Унга кўра, баҳорда ҳаво ҳарорати кескин тушиб кетиши кузатилса, дарахтлар ичидаги ҳароратни термометр ёрдамида текшириш тавсия этилади. Агар дарахтнинг тана ҳарорати 0°C ва —1°C орасида бўлса, бу ҳали муаммо эмас. Агар қор ёғиб турган бўлса ҳам ҳавотир олмаса бўлади. Сабаби, қор дарахтларни қоплаб олиб, уларнинг тана ҳарорати бирданига тушиб кетишининг бир оз бўлсада олдини олади.
Агар ҳарорат —1°C гача тушиб кетса-ю, бу ҳолат икки соатдан ортиқ давом этмаса, гилос дарахти учун бу катта муаммо туғдирмайди. Аксинча, қор куртакларни изғириндан ҳимоя қилишга ёрдам бериши ҳам мумкин.
Сўнгги об-ҳаво прогнозларига кўра, Тошкентда вазият ёмон эмас. Бироқ, денгиз сатҳидан юқорида жойлашган ҳудудлар ҳамда Самарқанд вилоятида вазият жиддийроқ. Ҳозир намлик юқори, барглар ҳўл, шу сабабли –1°C ҳароратда дарахтларнинг зарарланиши хавфи юқори. Бунинг устига кки кун совуқ бўлиши кутилмоқда: жуда совуқ ҳаво ва қор аралаш ёмғир ва тупроқ совуб кетиши натижасида дарахтларнинг озуқа моддаларини сўриб олиш қобилияти (даражаси) кескин тушиб кетади. Ҳозирги ҳолатда дарахтларни асраб қолиш йўлида қилишимиз мумкин бўлган биргина амалиёт бор. Яъни об-ҳаво 10-13 апрель нормал ҳолатга қайтади ва биз дарахтларни баргалари орқали озиқлантиришимиз мумкин бўлади.
Бунда:
— Дарахтлар шох-шаббаси (мева ва гулларига яқин жойни, агар қор бўлса қор билан бирга) ичидаги ҳароратни ўлчанг;
— Тутатиш ишларини жуда эрта бошламанг, бу ишни ҳарорат тушиб кетганда, тонгга яқин амалга оширинг;
— Эртага кечаси (9 апрель) ҳарорат биринчи кечага (8 апрель) қараганда совуқроқ бўлиши мумкин. Иккинчи кечада ҳаводаги намлик пастроқ бўлади, шунинг учун қуёш чиқиш вақтида ҳарорат кескин тушиб кетиши эҳтимоли катта. Иккинчи кеча ҳам тонгга яқин олов ёқиб тутун ҳосил қилишга тайёр туринг.
— 10 апрель куни эрталаб ҳарорат бирданига кўтарилиб кетиши керак. Музлама етказган зарарни музлаш (совуқ) қайтганидан 3 соат ўтиб кўриш мумкин бўлади (тушдан олдин). Биз музламадан кўрилган зарарни профессионал даражада баҳолашимиз керак.
— Етказилган зарардан келиб чиқиб, тушдан кейин ПЕРЛАН ёки Промалин ва барг орқали бериладиган озуқаларнинг дозаси борасида тавсиялар берамиз.
Агар қор ёғаётган бўлса, олов ёқиб тутун ҳосил қилиш ёрдам беради деб ўйламанг. Тутун ҳосил қилиш осмон очиқлигида яхши самара беради. Демак бугун ва эртага кечаси қуёш чиқишидан аввал осмонда булут бўлмаса ҳарорат тезликда тушиб кетиши мумкин. Шундан холларда тутун ҳосил қилиш яхши самара бериши керак.
Гуллашга яқин гилос куртаклари шафтоли куртакларидан кўра совуққа чидамсизроқ хисобланади. Гилоснинг 10% гулларни зарарлаши мумкин бўлган ҳарорат шафтоли ва ўрикда гилосга нисбатан камроқ гулларни зарарлайди. Гуллашга яқин гилос куртаклари совуққа чидамсиз бўлиб боради. Тиним даврида — 8.3°C харорат 10% гулни зарарласа гуллашга яқин, бу кўламда зарар келтириш учун — 2.2°C ҳарорат кифоя. Гуллашдан аввал — 15°C ҳарорат 90% гулни зарарласа гуллашга яқин — 3.9°C ҳарорат 90% гулининг нобуд бўлишига олиб келади.
https://human.uz/cyrl/site/inner/2388