Энди деҳқон хўжаликлари ҳам бадал тўлайди

Энди деҳқон хўжаликлари ҳам бадал тўлайди

Қишлоқ хўжалигининг меҳнати қанчалик шарафли, нони эса тотли ва ширинлигини ҳамма яхши билади. Биргина деҳқон сўзи билан кўз ўнгимизда бепоён далалар, боғлар, дастурхондаги турли ноз-неъматлар, тўю-томоша, хурсандлик кунлар намоён бўлади.
Айни вақтда юртимизда 53 мингтадан ортиқ деҳқон хўжаликлари фаолият юритмоқда. Улар фермер хўжаликларига нисбатан кичикроқ, томорқа эгаларидан йирик тузилма бўлиб, 17 минг гектарда экин етиштирмоқда. Чорвачилик, боғдорчилик, асаларичилик, сабзавотчилик каби йўналишларда мўл ҳосил ва даромад олмоқда.
Қайд этиш керакки, деҳқон хўжаликлари ҳам баъзида ўзига яраша муаммоларга учраши мумкин. Бунда эса улар Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа эгалари кенгашига таянади, ҳуқуқий маслаҳат олади.
– Ҳамкорлик борасида жорий йилдан янги шаклдаги шартномалар тузишни бошладик, – дейди кенгаш вакили Ўғилой Бегматова. – Авваллари улар аъзо бўлса-да, бадал пули тўламасди. Энди эса ер майдонининг миқдорига кўра энг кам базавий иш ҳақининг бир ёки икки баробари миқдорида аъзолик бадали тўлайди. Бунинг эвазига эса керакли даражада маслаҳатлар ва моддий кўмак олади. Мисол учун, керакли техникаларни харид қилмоқчи бўлса, лизингга етказиб берилади, агарда сув бўлмаса, артизан қудуқлар қазиб берилади, ҳуқуқий масалада муаммо бўлса, ҳуқуқий кўмак кўрсатилади. Буларнинг ҳаммаси аъзолик бадали тўлагани учун текинга амалга оширилади.
Ҳозирда кенгаш деҳқон хўжаликлари билан 30 мингдан ортиқ ҳамкорлик шартномаси тузилди.

http://uza.uz/oz/society/endi-de-on-kh-zhaliklari-am-badal-t-laydi-20-02-2020

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram