Бозорлар устав капиталидаги давлат улушини тадбиркорларга сотишда қатор шартлар белгилаб қўйилади

Бозор ва савдо комплекслари фаолиятини янада такомиллаштириш ва улардаги давлат иштирокини қисқартириш чора-тадбирлари қабул қилинади.

Муҳокама учун эълон қилинган президент қарори лойиҳасида айтилишича, Давлат активларини бошқариш агентлиги, Молия вазирлиги, Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси, Монополияга қарши курашиш қўмитаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларининг бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги маҳаллий давлат ҳокимияти органлари улушларини тадбиркорлик субъектларига сотилишида қатор шартларни белгилаш тўғрисидаги таклифлари маъқулланди.

Ушбу шартлар:

а) бозор ва савдо комплекслари фаолият турини сақлаш;

б) қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат маҳсулотлари савдо расталари (павильонлари)ни тақсимлаш ва тўловни амалга оширишда шаффоф электрон тизимини жорий қилиш;

в) бозор ва савдо комплекслари ҳудудида (ёнида) жойлашган автотураргоҳларида ҳисоблаш ва тўлов қабул қилишни автоматлаштирилган тизимини жорий қилиш;

г) бозор ва савдо комплексларининг санитар ҳолатини талаб даражасида сақлаш;

д) бозор ва савдо комплексларида давлат ветеринария-санитария экспертизаси лабораторияси, давлат ветеринария хизмати органларининг таянч пунктларини жойлаштириш учун махсус хоналар ҳамда санитария-эпидемиология хизмат назоратини ташкил қилиш;

е) бозор ва савдо комплекслари ҳамда унга туташ ҳудудларнинг инфратузилмаси, шу жумладан йўлларини шакллантириш.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари:

а) белгиланган талабларга риоя этилиши юзасидан шахсан жавобгарлиги белгиланади;

б) Давлат активларини бошқариш агентлиги билан биргаликда:

Давлат тендер комиссияси томонидан тасдиқланадиган графикка асосан бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушини баҳолаш ва савдога чиқариш ишларини ташкиллаштиради;

бозор ва савдо комплекслари устав капиталидаги давлат улушларини сотиш бўйича инвесторларни, шу жумладан хорижий инвесторларни жалб қилиш мақсадида 2020-2021 йилларда ҳар бир ҳудудда бизнес-форумлар, давлат активлари ярмаркаларини ташкил қилади.

Манба: kun.uz

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram