Хоразм вилояти фермерларига ўқув амалий семинар

Жорий йилнинг 9 июль куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бўлим бошлиғи З.Алламурадов томонидан Хоразм вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-4087-сонли қарорига мувофиқ фермер хўжаликлари пахта майдонларида томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари тўғрисида семинар ташкил этилди.

Хоразим вилояти ва туман кенгашлари ходимлари ҳамда 70та дан зиёд томчилатиб суғориш жорий этган фермер хўжаликлари қатнашишди. Семинар давомида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш бўйича билим ва кўникмаларини оширилди.

Томчилатиб суғориш тизимини жорий этган фермер хўжаликлари эса пахта майдонларида томчилатиб суғориш тизимининг афзалликлари ва берилаётган имтиёзларнинг қандай қилиб олиш тўғрисида тушунчалар берилди. Бундан ташқари Олим ота-С ва Қурёзбобо фермер хўжаликлари дала майдонларида томчилатиб суғоришнинг афзалликлари тўғрисида видео лавҳа тайёрланди.

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram