Самарқанд вилояти фермерларига ўқув амалий семинар
Жорий йилнинг 19 июль куни Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бўлим бошлиғи З.Алламурадов ва мутахассис С.Рўзибоев томонидан Самарқанд вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-5755-сонли қарорига мувофиқ фермер хўжаликларига тадбиқ этиладиган қўшимча қиймат солиғининг жорий этилиши юзасида ўқув-амалий семинар ташкил этилди.
Семинарда Самарқанд вилояти ва туман кенгаши ходимлари ва 60 киши зиёд кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбар ва вакиллари иштирок этишди. Семинар давомида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш бўйича билим ва кўникмаларини оширилди. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари эса солиқ кодексида белгиланган кўп тармоқли фермер хўжаликларига берилган имтиёзлар ҳақида ва фермер хўжаликларига қўшимча қиймат солиқ тадбиқ этилиши бўйича тушунчалар берилди.