Қашқадарё вилояти фермерларига ўқув амалий семинар
Жорий йилнинг 25-26 июль кунлари Ўзбекистон фермер, деҳқон хўжаликлари ва томорқа ер эгалари Кенгашининг бўлим бошлиғи З.Алламурадов ва мутахассис С.Рўзибоев томонидан Қашқадарё вилоятида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш ва Ўзбекистон Республикаси Президентининг
ПҚ-5755-сонли қарорига мувофиқ фермер хўжаликларига тадбиқ этиладиган қўшимча қиймат солиғининг жорий этилиши юзасида ўқув-амалий семинар ташкил этилди
Семинарда Қашқадарё вилояти ва туман кенгаши ходимлари ва 100 тадан зиёд кўп тармоқли фермер хўжаликлари раҳбар ва вакиллари иштирок этишди. Семинар давомида кўп тармоқли фермер хўжаликларини онлайн Реестрга киритиш бўйича билим ва кўникмаларини оширилди. Кўп тармоқли фермер хўжаликлари эса солиқ кодексида белгиланган кўп тармоқли фермер хўжаликларига берилган имтиёзлар ҳақида ва фермер хўжаликларига қўшимча қиймат солиқ тадбиқ этилиши бўйича тушунчалар берилди.