Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш бўйича қарор қабул қилинди

Фото: Fotolia

Сирдарё вилоятида қишлоқ хўжалиги экин ерларидан янада самарали фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида ҳукумат қарори қабул қилинди.

Қарорга мувофиқ, Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан вилоятдаги фойдаланилмаётган 19 238 гектар қишлоқ хўжалиги ер майдони ўзлаштириш учун, жумладан: 

5 852 гектар ер майдони Вазирлар Маҳкамасининг “Фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналари ер майдонларини мақбуллаштириш ҳамда қишлоқ хўжалиги экин ерларидан самарали фойдаланишга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги қарорига асосан фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарининг ер майдонларини мақбуллаштириш жараёнида фермер хўжаликлари ва бошқа қишлоқ хўжалиги корхоналарига;

1259 гектар ер майдони “Indorama agro” масъулияти чекланган жамияти хорижий корхонасига;

461 гектар ер майдони паррандачилик ва бошқа тармоқларни ривожлантириш учун тадбиркорлик субъектларига ажратиб берилганлиги маълумот учун қабул қилинди.

Қишлоқ хўжалиги, Сув хўжалиги, Иқтисодиёт ва саноат, Инновацион ривожланиш вазирликлари, Ер ресурслари, геодезия, картография ва давлат кадастри давлат қўмитаси, “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамияти ва Сирдарё вилояти ҳокимлиги томонидан ишлаб чиқилган Сирдарё вилоятидаги фойдаланилмаётган қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишни ташкил этишга доир манзилли чора-тадбирлар дастури тасдиқланди. 

Сирдарё вилояти ҳокимлигининг Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерлардан “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш учун 10 000 гектар ер майдони ажратиш тўғрисидаги таклифи маъқулланди.

2019 йилда Сирдарё вилоятида фойдаланилмасдан захирада турган яйлов ва бўз ерларда чорвачиликни ривожлантириш бўйича амалга ошириладиган лойиҳалар тасдиқланди.

Сирдарё вилояти ҳокимлиги:

ўн кун муддатда “Ўзбекистон темир йўллари” акциядорлик жамиятига фойдаланиш учун Сирдарё вилояти Мирзаобод тумани ҳудудидаги захира ерларидан 10 000 гектар, шу жумладан 7 545 гектар фойдаланилмаётган, 2455 гектар фойдаланилаётган қишлоқ хўжалиги ер майдони ажратиш тўғрисида қарор қабул қилиши;

2019 йилда туман ҳокимликлари захирасидаги 4 121 гектар қишлоқ хўжалиги ерларини ташаббускорларга белгиланган тартибда ажратиб бериш ва улардан самарали фойдаланишни ташкил этиш чораларини кўриши белгиланди.

https://kun.uz/news/2019/08/19/sirdaryo-viloyatida-qishloq-xojaligi-ekin-yerlaridan-yanada-samarali-foydalanish-boyicha-qaror-qabul-qilindi

Social Share Buttons and Icons powered by Ultimatelysocial
error

Bizni kuzating

YouTube
YouTube
Telegram